Тасирли Шер Илтимос охиригача укинг кегн афсус килмайсиз

Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Кунда дийдор чораси йўқ манзил йироқ.
Кун келганда тополмаймиз қўлда чироқ.
Сизда қандай билмадим лек менда фироқ.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Биласизку фоний дунё он омонат.
Менда,сизда,бизда бирдек жон омонат.
Зорлик,хорлик,мансаб,дунё, шон омонат.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Рўзғор ғами тутдими қўш қўлингиздан.
Кам чиқдими хар қадамда йўлингиздан.
Хабар беринг боғ,тоғ,чаман чўлингиздан.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Анча бўлди кўришмадик, ўзгарибсиз.
Сочингизга қиров қўниб, сал қарибсиз.
Дунё ташвиш тошларидан бош ёрибсиз.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Кимда зартўн,кимда оддий бўздан мато.
Кимгадир дард,кимга омад Хақдан ато.
Йўқлашмадик сизда,менда бирдек хато.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Тоға,хола,жиян,бари аммаларим.
Почча,опа,сингил,куёв хаммаларим.
Ўтди қанча якшанбаю, шанбаларим.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Байтим ўқиб қай жисмига титроқ ўрди.
Ким тушунмай қайта-қайта ўқиб кўрди.
Бу байтда сиздан бироз аҳвол сўрди.
Омонмисиз қариндош,дўст, яқинларим?
Сиздан класс талаб килмаймиз шунчаки якинлрингизга улашинг сиз сабаб Зора кимгадур фойда берса Иншааллах....

Комментарии