ДЕНГИЗ ТУБИДА АЛЛОХГА САЖДА ҚИЛГАН ЙИГИТ !

_______________________________________________
Бу дунё ҳаёти мол-дунё, ўйин – кулги, енгил-елпи нарсалардан
иборат деб. ўйлайдиган ёш йигит эдим… Жумъа куни эди.. Дўстларим билан бирга соҳил бўйида ўтирар эдик. Улар одатдагидек ғофил
қалблилар жамоаси эди.. Бир пайт “Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган нидони эшитдим. Ҳаётим давомида жуда кўп маротаба “Азон” овозини эшитгандим. Лекин бирор марта бўлса ҳам “фалаҳ” сўзини
маъносини тушунмаган эканман. Шайтон қалбимни шунчалар мухрлаб қўйган эканки.. Ҳатто азон сўзлари мен тушунмайдиган сўзларга айланган эди. Атрофимизда одамлар жойнамозларини солиб, намоз
ўқиш учун тайёрланишар эди. Биз эса сув остида дам олиш учун сувга
тушиш мосламалари, ҳаво олиш учун мўлжалланган асбобларни
тайёрлаш билан овора эдик.. Ва ниҳоят махсус кийимларни кийиб,
денгизга тушдик. Соҳилдан анча узоқлашиб, денгиз ўрталарига
бориб қолдик.. Ҳамма нарса кўнгилдагидек эди… Нақадар ажойиб саёҳат!!! Кутилмаганда, тиш ва лаблар орқали оғизга сув киришини тўсиб турадиган, қувурчаси орқали ташқаридан ҳаво олиш учун мўлжалланган резина каучук ҳаво олаётган пайтимда ёрилиб кетди.
Шўр сув томчилари оқиб кириб, нафас йўлимни беркитиб қўйди.
Ўлишни бошлаётгандим.. Менга ҳаво керак эди! Ҳаво… Ҳавотирга туша бошладим.. Денгиз ҳам қоронғу зулмат эди.. Дўстларим
эса мендан узоқда эдилар… Вазият ниҳоятда хатарли эканини
англай бошладим.. Мен ўлаяпман… Инграй бошладим.. Шўр сув тобора
тиқилиб борарди.. Ҳаётим бир тасма мисоли кўз ўнгимдан ўта бошлади.. ..биринчи инграшимдаёқ.. қанчалар заиф, ожиз эканимни ҳис қилдим..
Аллоҳ таоло бир неча томчи шўр сувга эрк бериши билан, менга
қанчалар кучли, Жаббор Зот эканлигини кўрсатиб қўйган эди..
Аллоҳдан ўзга бошпана берадиган, асрайдиган Зот йўқ эканлигига
ишонч хосил қилдим.. Тез ҳаракат қилиб сувдан чиқишга
уриндим, лекин мен жуда ҳам чуқурда эдим.. Менинг ўлимимда хеч қандай муаммо йўқ эди. Муаммо, қандай қилиб Аллоҳ билан учрашишимда эди.. Мендан қилган амалларим ҳақида сўраган пайтда.. нима деб жавоб бераман?! Майли, уларни ҳисобламай тура қолай… Лекин намозимчи? Ахир уни ҳам зое қилиб қўйганман-ку?!
Шаҳодат калималарини эсладим… Ҳаётим ушбу икки калима билан
якунланишини хоҳлардим.. Эндигина “ашҳ..” деганимни
биламан, томоғим бўғила бошлади… Гўё бир кўринмас қўл
бўйнимдан тутиб гапиришдан тўсаётгандек эди… Бор кучим
билан ҳаракат қилдим.. ашҳ… ашҳ… ашҳ…” Лекин ушбу
ҳарфлардан уёғига ўта олмасдим.. Қалбим билан чинқира бошладим..
“Роббим мени қайтар… Роббим мени қайтар… бир соатга…
бир дақиқага… бир лаҳзага бўлса ҳам…” Лекин э-воҳҳ…
Ҳеч нарсани сезмай беҳуш бўла бошлагандим.. Атрофимни қоронғу
зулмат ўраб олганди.. Охирги ёдимда қолгани шу эди..
Лекин бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ раҳмати жуда ҳам
кенг Зотдир..

Комментарии

Комментариев нет.