ОЖИЗЛАР ДАРДИГА ШИФО БЕР АЛЛОХ!

Қалбини тирнайди ҳамиша армон
Дардига топилмас ҳеч асло дармон
Шуниси ёмон-да, шуниси ёмон
Ожизлар дардига шифо бер Аллоҳ
Аслида улар ҳам ожиз бир инсон
Уларнинг дардига бергин бир дармон
Қўллари очиқдир дуога ҳар он
Ожизлар дардига шифо бер Аллоҳ
Бағрини тиканлар тиғлайди бирам
Қалбидан ўксиниб йиғлар кўзда нам
Кўнглида қолмасин ҳеч ғам-у алам
Ожизлар дардига шифо бер Аллоҳ
Кучга тўлдир ўзинг билакларини
Бажо қил айтган тилакларини
Айтиб йиғларлар дард-стамларини
Ожизлар дардига шифо бер Аллоҳ
Қувончдан яшнаб кетсин кўзлари
Ҳалолдир еган нон, ош-у тузлари
Доимо дуода бўларлар ўзлари
Ожизлар дардига шифо бер Аллоҳ
Қалбидан қувончга тўлиб яшарди
Доимо юзлари кулиб яшнарди
Ўзлари зўр инсон бўлиб кетарди
Ожизлар дардига шифо бер Аллоҳ
Аллоҳим биз томон назар сол бир бор,
Дунёда ожиз-у, ожизалар бор,
Кўнглида қолмасин ғам-ғусса ғубор,
Ожизлар дардига шифо бер Аллоҳ...

Комментарии