О Н А М...!!!

Бир муддат ортимга
ташладим назар,
Рангсиз хотиралар
тушди ёдимга:
"Ёш бола пайтимда
йиғласам,ОНАМ,
Қўшилиб
йиғларди,оҳу-
додимга".
Дард келса
йўлиққан,мендан-да
илдам,
Жонимга малҳамим –
мунис ВОЛИДАМ!
------------------------------
--------------------------
Тинч ором олмоғим
ўйлаб,ухламай,
Тунларин ўтказган
бедор ПАРВОНАМ.
Турфа хил гулларни
ҳидлаш,ўрнига,
Менинг таглигимни
ҳидлаган,ОНАМ.
Ушбу амаллардан
воқиф – Аллоҳим,
Онамга... Жаннатни
ҳидлат,илоҳим.
------------------------------
----------------------------
Мен-чи, мен? Не
қилдим,ВОЛИДАМ
учун?
Бирор бир амални
эслай олмадим.
Ақалли,бииир марта
кўзин қувнатиб,
Кўнглини олдимми,ҳеч
билолмадим.
Менга бир ҳалимлик
ҳадя эт,Роббим,
То рози қилишга
етсин,одобим.
------------------------------
-----------------------------
ОНАМ кўзларига
қарадим,ногоҳ,
Гуноҳкор санадим
фақат ўзимни.
Аллоҳим,Сендан бир
катта ўтинчим:
Ҳеч қачон
намлатма,ОНАМ
кўзини.
Отам суягидан
яралган,ХИЛК,АТ,
Йиғласа,Сен учун
йиғласин,фақат.

Комментарии