СЕН БИЛАН БАХТЛИМАН....

❤️❤️❤️❤️
Сен билан бахтлиман, бахтлиман ишон,
Юракда жўш урар севги тўлқини.
Бироқ юрагимга солар ғалаён,
Йўқотиб қўйишдан қўрқаман сени.
Ҳозир шодлигимдан ёрилай дейман,
Кўксимни силайди умид учкини.
Эй беғубор дунё, эй гўзал жаҳон,
Йўқотиб қўйишдан қўрқаман уни.
Сендан айрилишни истамайман йўқ,
Сенинг кўзларингдан топдим севгини.
Менга ором бермас бир азоб, оғриқ,
Йўқотиб қўйишдан қўрқаман сени.
Ҳозир бахтинг билан чақнаган кўзим,
Олиб кетма мендан севгинг селини.
Менинг сенга айтар охирги сўзим,
Йўқотиб қўйишдан қўрқаман сени...!

Комментарии