21 апр 2021

А серия.

Шомуродов «Беневенто»га қарши ўйинда иштирок этадими?

Италия чемпионатининг 32-тури доирасида «Женоа» ўз майдонида «Беневенто» клубини қабул қилади. Генуяликлар  бош мураббийи Давиде Баллардини бугун бўладиган баҳс учун қайдномага 24 нафар футболчини киритди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов кенгайтирилган таркибдан ўрин олди.

Эслатиб ўтамиз, «Женоа» - «Беневенто» учрашуви 21 апрель куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Комментарии