15 мая 2021

Ферран Торрес Мессини ортда қолдириб, Гвардиола жамоаларида ҳет-трикка эришган энг ёш футболчига айланди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Ферран Торрес АПЛнинг 36-туридан ўрин олган «Ньюкасл» (4:3) билан баҳсда рақиб дарвозасига 3 бор тўп киритди.
Бу – испаниялик футболчининг клублар миқёсидаги илк ҳет-триги. Миллий жамоада эса Миллатлар Лигаси доирасида Германияга (6:0) қарши ўйинда 3та гол урганди.
Opta'нинг маълумотига кўра, 21 ёшу 75 кунлик хавбек Гвардиола жамоаларида ҳет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланди. Бунгача Пеп қўл остида ҳет-трикка эришган энг ёш ўйинчи Лионель Месси эди – 22 ёшу 200 кунлигида, «Барса»да.

Комментарии

  • 15 мая 2021 07:37
    Яна Барса яна Сити бу икки кулуб барибир Буюк...
  • 15 мая 2021 07:51
    Яна бошланди
  • 15 мая 2021 08:08
    БУ КЛУБДИ МАН СИТИ ДЕЙДИЛАР
  • 15 мая 2021 08:54
    КИМ БУЮК ДИЯПТИ???
    АЛЛОҲДАН БОШҚАСИ БУЮК БАС!!!
  • 15 мая 2021 10:05
    Олга Шахарлиглар