27 мая 2021

Палмери: Симоне Инзаги "Интер" билан шартнома имзолади

Бу ҳақда италиялик таниқли журналист Танкреди Палмери хабар бермоқда.
"Лацио" бош мураббийи Симоне Инзаги сўнгги паллада жамоада қолиш истагидан воз кечди ва "Интер"га ўтишга розилик берди.
Маълумотларга қараганда, яқин дақиқаларда Инзаги "Интер" устози сифатида оммага таништирилади.
Унинг қўл остидаги "Лацио" жорий мавсум Италия чемпионатида 68 очко тўплаб, 6-ўринни эгаллади.
Антонио Конте устозлик қилган "Интер" эса 91 очко билан чемпион бўлди, лекин шунга қарамасдан, Милан клуби кеча Конте билан хайрлашди.
Манба : https://twitter.com/tancredipalmeri

Палмери: Симоне Инзаги "Интер" билан шартнома имзолади - 910927650417

Комментарии

  • 28 мая 2021 04:33
    Бир биридан нотогри карорлар! Почетинони Релга келиши, Контени интердан кетиши ва урнига буни келиши!!! Каякка караб кетвотти футбол? Капец