3 фев 2023

Анчелотти: "Камавинга менга ёқади"

Карло Анчелотти Эдуардо Камавинганинг ўйини ҳақида гапирди.
Франциялик футболчи Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган “Реал” – “Валенсия” (2:0) ўйинини чап қанот ҳимоячиси сифатида ўтказди.
"У барчамизни чап қанот ҳимоячисида ҳайратда қолдирди. У менга жуда ёқади. Алаба якшанба куни сафга қайтади. Унинг меҳнати эвазига жамоага ҳимояда ўйнаш осонроқ.
Камавинга бу позицияда жуда кам ўйнади, лекин у рақибнинг ярим майдонида катта хавф туғдиради. У ҳимояда ҳам ишлайди. У буни чин кўнгилдан қилмайди, лекин бизга ёқади”, - деди “Реал” бош мураббийи.
Ла Лиганинг жорий мавсумида Камавинга 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган.

Комментарии