7 мар 2017

UFF.uz

сайти ҳар хил мавзудаги блоглар танловини эълон қилади.

Ғолиб ЖЧ-2018нинг битта ўйинига бепул боради!
Ҳурматли футбол ишқибозлари, биринчи рақамли спорт тури мухлислари!
2017-2018 йилларнинг дунё ва ўзбек футболида жуда катта ўзгаришларни олиб келиши кутилмоқда. Футбол нашрларининг сони, унда берилаётган хабарлар кетма-кетлиги ортса ортадики, асло камаймайди.
Бугун Сизнинг эътиборингизга сайтимизда ҳар хил мавзудаги блоглар танлови очилганини эълон қиламиз. Бу нима дегани? Келинг, икки оғиз тушинтиришга ҳаракат қилайлик.
Масалан, Сиз футболни ёқтирасиз. Севимли жамоангиз ўйинларини ҳеч ҳам ўтказиб юбормайсиз. Хурсанд бўлганингиздан у ёки бу битикларни қоғозга туширасиз. Хабар остида "комментлар"да эринмасдан саҳифа-саҳифа нарса ёзасиз. Қизиқарли нимангиз биландир кўпчиликни ҳайрон қолдира оласиз.
Ундай бўлса, ман биз Сизга имконият тақдим этамиз, катта майдон сизники! Истаганингизча "тўпни олиб" юраверинг! UFF.uz маъмурияти сиз учун сайтимизда блог очиш имконини беради.
Албатта, бунинг учун керакли шартлардан ўтишингиз лозим бўлади. Яъни - мунтазамлик (ҳеч бўлмаса 7 кунда бир марта), хатосиз ёза олиш, долзарб мавзулар ва ҳоказо. Бу ҳақида info@uff.uzманзилиги ёзиб, керакли шартларни билиб оласиз.
Ўзбек футболидан тортиб, дунё футболигача исталган мавзуда хабар ёки мақола ёзишингиз мумкин. Ҳатто, айрим тунги ўйинларнинг шарҳини сайт маъмуриятидан олдинроқ ва кенгроқ ёзиб, сайтга жойлаб, ўз ўқувчингизга эга бўлиб боришингиз мумкин. Энг муҳими энди блоггерларнинг ёзганлари раҳбатлантирилади. Оддий блоггерликдан журналист мақомигача кўтарилишингиз мумкин.
У бирон бир клуб блогими, Жаҳон чемпионатлари тарихими, терма жамоамиз, ўзбек футболи, болалар футболи ёки расмлардан иборат фотоблогми, қўйингки ўзингизга маъқул бўлган саҳифаларни очишингиз мумкин.
Тўғри, ҳозирда бошқа ижтимоий тармоқларда ўз саҳифангиз ёки блогингиз бўлиши мумкин, унда озми-кўпми ўз ўқувчиларингиз бор. Аммо, энди бу ерда бўлса, ёзганларингизни бир кунда 100 мингдан зиёд фойдаланувчи ўқийди.
Хуллас, балки сизда ўзига хос ҳеч қаерда учрамайдиган мавзу остида блог очиш нияти бордир?! Бизга мурожаат қилинг. Ёзганларингизни бирга ўқиб борамиз!
Айтганча, республикамиз худудида спорт, футбол ёки бошқа мавзуларда чоп этадиган газеталар ҳамда нашрлар ҳам ўз блогларини очиш имконига эгалар.
Яна бир муҳим гап: шу йилнинг охирида блоглар ўртасида танлов бўлади. Яъни, мухлислар энг яхши деб топган блоггер Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Россиядаги жаҳон чемпионатидаги (келинг, яхши ният қилайлик) битта ўйинига ёки бошқа терманинг ўйинига бепул юборилади. Иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи ўрин соҳиблари ҳам совғаларга эга бўлишади.
Энг яхши блоггерни мухлислар сўровнома орқали аниқлашади. Шошилинг, ҳали зўр мавзуларга "теша" тегмаган.
Мурожаат учун:
Электрон манзил: info@uff.uz P.S.
Ўзбекистон клублари, футбол статистикаси, футбол тарихи ҳамда "Арсенал", "Манчестер Сити", "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус", "Милан", "Интер", "Атлетико", "Бавария" жамоаларига аталган блоглар имтиёзли ҳисобланади.
Ҳозирда блоги борлар сўзсиз олдинги қаторларда туришади ва улар учун ҳам ВИП имтиёзлар бўлади.
Манба: www.uff.uz

UFF.uz сайти ҳар хил мавзудаги блоглар танловини эълон қилади. - 852689849457
Икром Али

Комментарии

Комментариев нет.