11 мая

Хуммельс ЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди.

Матс Винисиусни ортда қолдирди.
Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб ўйинлари ортда қолди.
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳимоячиси Матс Хуммельс Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Хуммельс "ПСЖ" жамоасига қарши ўйинда ғалаба голини урганди.
Хуммельсдан ташқари бу номга Винисиус Жуниор ҳам кураш олиб борганди, бироқ немис клуби ҳимоячиси сўровнома якунида Винини ортда қолдирди.
Маълумот учун, "Реал" ва Дортмунднинг "Боруссия" жамоалари 1-июнь куни Чемпионлар Лигаси финалида ўзаро тўқнаш келишади.

Комментарии

Комментариев нет.