16 июн 2021

Бугун Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичига якун ясалади.

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши учрашувда йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Вадим Абрамов бу баҳсни тўла-тўкис бой берган бўлса, саудияликлар ўз ўйини билан ҳақли ғалабага эришди.
Аслида бугунги ўйинда бизни дуранг ҳам қаноатлантирар эди. Биринчи бўлимда иккита тўп ўтказган бўлсак-да, камбек учун умид сақланиб турганди. Аммо иккинчи тайм бошида ўтказиб юборилган учинчи голни барчасини чиппакка чиқарди — 0:3.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасида 7-поғонани банд этди. Илк марта жаҳон чемпионати саралаш циклининг сўнгги босқичига чиқа олмадик. Афсус.
Энди 2026 йилги ЖЧ саралаш тизимини кутишдан бошқа иложимиз йўқ.

Комментарии