፨Намоз ўқимайман йиллар бўляпти,

Иш деб ташвиш деб гунох тўляпти,
Бугун ахволимга иблис куляпти,
Ўлсам Аллоҳимга айт нима дейман ...
Майхона сари югурдим чопдим,
Қайдандир бехаё қизларни топдим,
Иффатнинг бехосдан эшигини ёпдим,
Ўлсам Аллоҳимга айт нимадейман ...
Дерсан хали ёшсан ёшлик хаваси,
Кафолат йўқ совуқдир ўлим нафаси,
Титрайди кўксимда юрак қафаси,
Ўлсам Аллоҳимга айт нима дейман ...
Қуръондан оятлар ёдлай олдимми
,Бандалик бурчимни оқлайолдимми,
Роббим рахматидан қуруққолдимми,
Ўлсам Аллоҳимга айт нимадейман ...
Жаннатни истайман ахир инсонман,
Икки аро йўлда юрган сарсонман,
Имоним заифми демак қадри арзонман,
Ўлсам Аллоҳимга айт нима дейман ...
Азизлар кайфу- сафога берилиб охиратимизни куйдир майлик,фурсатни бой бермай товба килайлик!፨

Комментарии