Расулуллоҳ саллаллоху алайхи васаллам Лайлатул қадр кечаси хақида шундай дедилар '' Лайлатул қадрни иймон билан савоб талабида бедор ўтказган инсоннинг ўтган гунохлари мағфират қилинади '

'' Лайлатул қадр кечаси хақида ''
Оиша онамиз ( розияллоҳу анҳо ) шундай деганлар :
'' Расулуллоҳ ( саллалоху алайҳи васаллам ) бир оқшом хонамга кирдилар шундай дедилар :
_ Эй Оиша ! Бу кеча тўрт амални қилмасдан ухлама !
1. Қуръони Каримни бир марта хатм қилмасдан ухлама !
2. Барча Пайғамбарларни қиёмат кунида ўзингга шафоатчи қил.
3. Барча мусулмонларни розилигини қозон.
4. Ҳаж ва Умра қил.
Шуларни айтгандан сўнг Расулуллоҳ алайхи васаллам хуфтон номозини ўқишга киришдилар. Намоз тугагунга қадар кутдим . Расулуллоҳ салом берганларидан сўнг сўрадим :
_ Эй Расулуллоҳ ота ва онам сизга фидо бўлсин ,менга шу тўрт амални бажармай ухламаслигимни айтдингиз . Лекин шунча амални бир кечада қила олмайман. Йўлни кўрсатинг .
Шунда Расулуллоҳ табассум билан менга жавоб бердилар :
-- Эй Оиша ,айтган амалларим сендан куч талаб қилмайди. Чораси эса қуйдагича :
1 . Уч марта ихлос сурасини ўқисанг Қуръони Каримни хатм қилганчалик бўласан.
2. Менга ва бошқа барча Пайғамбарларга саловот айтсанг , бизлар сенга қиёматда шафоат қиламиз.
3. Мўмин биродарларинг учун Аллохдан авф тиласанг , уларни хаммасини розилигини оласан.
4. '' Субханаллоҳи вал ҳамдулиллахи ва ла илаха иллаллоҳу валлоҳу акбар ва ла хавла вала қуввата илла биллаҳил Алиййил Азийм '' тасбехини ўқишга одатлансанг , бир Ҳаж ва Умра қилганчалик савоб қозонасан .

Комментарии

Комментариев нет.