Хотинларнинг энг яхшиси уйига боғланган бўлади, эрига ҳамиша итоат этади, ўзига қарайди, уйини тартибли сақлайди, фарзандларига чиройли тарбия беради, оиласини бахтиёр қила олади. Аёл эрининг ҳақларини яхши билиб, уларни бекаму кўст адо этса, рафиқалик бурчини бажарган саналади. Қуйида эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақларини келтирамиз: 1. Хотин эрининг ҳақини ўз ҳақидан, ҳамма яқинлари ҳақидан устун қўяди. 2. Ҳайз, нифос кунларидан бошқа вақтларда эри ундан лаззат олишни хоҳласа, ортиқча қаршилик қилмайди. Агар эрининг хоҳишига ижобий жавоб бермаса, гуноҳкор бўлади, фаришталар уни лаънатлайди. Бу, эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақларидандир. Зеро, хотин эрининг тўшакдаги эҳтиёжини ўйлаши оилавий бахт омилидир. Шунингдек, аёл ўз масъулиятини билмаслиги, эрининг ҳақига эътибор қилмаслиги жанжал-тўполонга сабаб бўлади, кўп ҳолда ажралишга олиб боради. Шунингдек, хотин эридан рухсат олмасдан нафл рўза тутмайди. Чунки рўза баҳра олишга тўсқинлик қилади. 3. Хотин рухсатсиз эрига тегишли бирон нарсани – ўзининг яқинларига ҳам – бериши мумкин эмас. Агар берса, хотинга гуноҳ, эрга савоб ёзилади. 4. Хотин эридан изн олмай уйдан чиқиши, уйдан бошқа жойда ишлаши жоиз эмас. Эри истамаса, аёлларга қўшилмайди. 5. Хотин Аллоҳ таоло берган насибага рози бўлади, эрига ҳадеб инжиқлик қилавермайди, ҳаёт қийинчиликлари ёки ночор аҳволдалиги учун ғазабланмайди, оҳ-воҳ қилмайди, балки сабр-қаноат қилиб, эрининг ризқ топишдаги машаққатларини қадрлайди, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ҳожатидан ортиқ нарсаларни эридан талаб қилмайди, эрини ҳам қаноатга ундайди, ҳаром йўллардан огоҳлантиради. 6. Хотин авратини беркитади, чиройини номаҳрамларга кўрсатмайди, иффатини сақлайди. Аёлнинг калта, шаффоф либослар кийиши мутлақо жоиз эмас. Бунда катта бузуқлик бор. 7. Хотин эрининг дўстига нисбатан ўзини нотанишдек тутади, эри уйида бўлмаганида унинг дўсти эшик қоқса, у билан сўзлашмайди. Зеро, эркак киши дўстининг хотини билан танишар экан, бу ҳол фитнага (бузуқликка, жанжал-тўполонга, ҳатто ажралишга) сабаб бўлади. 8. Хотин гўзаллиги билан эрига фахрланмайди, эри хунук бўлса, ёмон кўрмайди, агар бой бўлса, эри олдида бойлиги билан мағрурланмайди, эрини ҳурмат қилади, қадрлайди. 9. Хотин фарзандларига меҳрибон бўлади, уларни ҳурмат қилади, фарзандларни уришиб лаънатлашдан, эрига юзсизлик қилишдан тилини тияди, эрининг яхшиликларини, кўрсатган илтифотларини инкор этмайди. Бу жуда муҳим, оз аёлларгина риоя этадиган хислатдир. Шунингдек, эр уйига кириб келганида хотин уни ўрнидан туриб, очиқ чеҳра, юзида табассум билан кутиб олади. Эрининг устки кийимини ечиб, қўлидаги нарсани олади, чанқаган бўлса, чой ёки сув беради. Хотин эрининг ҳар бир буйруғига бўйсунади, унинг гуноҳ бўлмаган топшириқларини сўзсиз бажаради. Аёл эрининг ижозатисиз бирон ёққа, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам бормайди. Ташқарига чиқиш учун аввал эридан рухсат сўраши керак. Хотин эрининг кийимларини ювиб-тозалайди, йиртилганини тикади, буюмларини авайлаб- асрайди. Эрининг ош-нонини пиширади, дастурхонини тузайди, меҳмонини кутади, чироғини ёқади, тўшагини ёяди. Хотин ўзининг бойлиги, насаби ёки гўзаллиги билан мақтанмайди, эрини бошқаларга солиштириб, бойлик, мансаб-мартаба, рўзғор тутишда уларга ўхшашни талаб қилмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни эрига буюриб, уни қийин аҳволга солмайди. Аёл овозини эриникидан баланд кўтармайди, беҳаёлик қилмайди, сўзи, хулқи билан унга азият етказмайди. Эри борлигида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан инсофу тавфиқ сўрайди, икковларига бахт-саодат тилайди. Аёл фақат эри учун зийнатланади, чиройли либослар кияди, иффатини, номусини сақлайди, номаҳрам кишиларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, оиласи шаънини кўз қорачиғидек асрайди. Эрининг уй-жойини, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг рухсатисиз бирон нарсани бошқаларга бермайди. Эри муҳтож бўлиб қолганида, ишлари юришмай турганида буни юзига солмайди, камситмайди, аксинча эрига тасалли беради, булар бир имтиҳон эканини, тезда ўтиб кетишини айтиб хожаси кўнглини кўтаради. //////////////////////////////////////////////////////// ХОТИННИНГ ЭР ЗИММАСИДАГИ ҲАҚЛАРИ. Эр-хотин бахтли яшашлари учун бир-бирларидаги ҳақларини яхши билиб олишлари, бунга қатъий амал қилишлари зарур. Аввал хотиннинг эрдаги ҳақлари ҳақида тўхталамиз. Хотиннинг эр зиммасидаги ҳақи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишли. Хотиннинг эри зиммасида маҳр, нафақа сингари молиявий, шахсий ҳақлари бор. Улар қуйидагилар: 1. Эр хотинига яхши муомала қилади, бирга фаровон ҳаёт кечиради, унга озор бермайди. Зеро, ҳадиси шарифда: “Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхши муомала қилганингиздир”, дейилган. 2. Эр хотиннинг озорини кўтаради, ғазабланганида, жаҳли чиққанида мулойим бўлади, унинг хатоларини кечиради, камчиликка йўл қўйса, босиқлик билан тушунтиради, билмаганини ўргатади. 3. Эркак хотини билан ўз қадрини туширмайдиган даражада ҳазиллашади, аёли кўнглини овлайди. Бу ишлар аѐл дилини қувончга тўлдиради. 4. Эркак аёлини қизғанади, унинг ор-номусини сақлайди, оқибати бузуқлик бўладиган ҳар қандай ҳолатга бепарво қарамайди. Аммо ёмон хаёлга бориш, ҳаддан зиёд талабчанлик ҳам маъқул эмас. 5. Эр хотинига алоҳида жой қилиб беради. Унда эрининг яқинларидан ҳеч ким бўлмаслиги керак. 6. Эр хотинга тайин қилинган маҳрни тўлиқ беради. 7. Эр хотинини озиқ-овқат, кийим-бош каби зарур нарсалар билан таъминлайди. Эр оиласига қилган харажатлари учун савобга эришади. 8. Эр хотинига Аллоҳ буюрган амалларни, диний масалаларни, одоб-ахлоқни ўргатади. Аввало, имон рукнларини, барча эътиқодий масалаларни, шаръий ҳукмларни билдиради, доим намозга ундаб туради. 9. Эр аёлларига бирдек, адолат билан муомала қилади: мол, нафақа, жинсий алоқада бирини бошқасидан афзал кўрмайди, қалб майлидан ўзга барча ишда уларга бир хилда қарайди. 10. Хотини ахлоқсизлик қилса, эр уни тўғри йўлга солиш учун одоб ўргатади. Бу, хотинни ўзига бўйсунишга ундаш учунгина эмас, биринчи навбатда Аллоҳ таолога итоат этишга чақириш мақсадида қилинади. Агар хотин намозни қолдирса, эри намозни адо қилишга қатъий тарзда буюради. Хотин бирор фарзни қолдирса ёки бирор ножоиз ишга қўл урса, эр бунга бепарво бўлмайди. Зеро, эр унга масъулдир. Хотинга одоб бериш босқичма-босқич олиб борилади. Аввало панд-насиҳат, огоҳлантириш, тарғиб қилиш, қўрқитиш лозим. Бу фойда бермаса, тўшакда унга орқа қилиб, сўнг бир хонада алоҳида тўшакда ётилади. Аммо аёлнинг ўзини хонада ёлғиз қолдириш ярамайди. Бир кечадан уч кечагача шундай ётса бўлади. Агар буям фойда бермаса, хотинини ранжитадиган даражада, аммо танасига зарар етказмай уради. Хотиннинг юзига, бошига, қорнига, белига, баданининг зарарланадиган қисмига урилмайди. Айримларга учинчи илож – уриш бир оз эриш туюлса-да, бу бизга Яратган Зот томонидан буюрилганини унутмаслик лозим. Баъзи ҳукмларга инсоннинг ожиз ақли етмаса, уларга имон нури ила қараб, илоҳий кўрсатмаларга таслим бўлса, ўзига фойда. Лекин бу, доим шундай усулни қўлланглар, дегани эмас. Аслида аёлини урадиганлар ахлоқли кишилар тоифасига кирмайди. Қолаверса, уриш жуда зарур бўлгандагина қўлланади. Масаланинг яна бир жиҳати ҳам бор: муаммони бу тарзда ҳал этиш хотинни талоқ қилишдан, оила бузилиб кетишидан енгилроқдир. 11. Эр хотинининг иффатини сақлайди. Хотинини ҳаромдан ҳимоя қилиш эрга вожибдир. Бу, хотиннинг хоҳишини қўшилиш чоғида эътиборга олиш билан бўлади. Ҳақиқий эркак аёлининг бегона кишилар билан бирга ўтиришига, улар билан ёлғиз қолишига, апоқ-чапоқ бўлиб кетишига йўл қўймайди, бундай ишларга зинҳор енгил қарамайди. 12. Эр хотинини сўкмайди, айбламайди, ҳақоратламайди, ёмонлаб пастга урмайди, унинг танасию хулқини, оиласию яқинларини камситмайди. Чунки бундай қилиш мусулмон кишига мутлақо тўғри келмайди. 13. Эр хотинини яхши кўрса, ҳурматини жойига қўяди, ёмон кўрса, зулм қилмайди. Истаса, чидаб яшасин ёки яхшиликча ажрашсин. Шунингдек, эр аҳли аёли ҳузурига кўчадан салом бериб киради, улардан ҳол-аҳвол сўрайди, кўнглини кўтаради. Агар аёли кайфияти яхши бўлса, иккиси ёлғиз қолганида унинг сочларини силаб, илтифот кўрсатади. Бордию хотинини хафа ҳолда кўрса, яхши сўзлар билан унга тасалли беради. Эр аёлига фарзанд тарбиясида яқиндан ёрдам беради, унинг оғирини енгил қилади.
๑ ๑ ГОХИДА ШОДЛИК ГОХИДА ГАМ ๑ ๑
:Гули Раьно
ЭРНИНГ ХОТИН ЗИММАСИДАГИ ҲАҚЛАРИ.
Хотинларнинг энг яхшиси уйига боғланган бўлади, эрига ҳамиша итоат этади, ўзига қарайди, уйини тартибли сақлайди, фарзандларига чиройли тарбия беради, оиласини бахтиёр қила олади. Аёл эрининг ҳақларини яхши билиб, уларни бекаму кўст адо этса, рафиқалик бурчини бажарган саналади.
Қуйида эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақларини келтирамиз:
1. Хотин эрининг ҳақини ўз ҳақидан, ҳамма яқинлари ҳақидан устун қўяди.
2. Ҳайз, нифос кунларидан бошқа вақтларда эри ундан лаззат олишни хоҳласа, ортиқча қаршилик қилмайди. Агар эрининг хоҳишига ижобий жавоб бермаса, гуноҳкор бўлади, фаришталар уни лаънатлайди.
Бу, эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақларидандир. Зеро, хотин эрининг тўшакдаги эҳтиёжини ўйлаши оилавий бахт омилидир. Шунингдек, аёл ўз масъулиятини билмаслиги, эрининг ҳақига эътибор қилмаслиги жанжал-тўполонга сабаб бўлади, кўп ҳолда ажралишга олиб боради.
Шунингдек, хотин эридан рухсат олмасдан нафл рўза тутмайди. Чунки рўза баҳра олишга тўсқинлик қилади.
3. Хотин рухсатсиз эрига тегишли бирон нарсани – ўзининг яқинларига ҳам – бериши мумкин эмас. Агар берса, хотинга гуноҳ, эрга савоб ёзилади.
4. Хотин эридан изн олмай уйдан чиқиши, уйдан бошқа жойда ишлаши жоиз эмас. Эри истамаса, аёлларга қўшилмайди.
5. Хотин Аллоҳ таоло берган насибага рози бўлади, эрига ҳадеб инжиқлик қилавермайди, ҳаёт қийинчиликлари ёки ночор аҳволдалиги учун ғазабланмайди, оҳ-воҳ қилмайди, балки сабр-қаноат қилиб, эрининг ризқ топишдаги машаққатларини қадрлайди, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ҳожатидан ортиқ нарсаларни эридан талаб қилмайди, эрини ҳам қаноатга ундайди, ҳаром йўллардан огоҳлантиради.
6. Хотин авратини беркитади, чиройини номаҳрамларга кўрсатмайди, иффатини сақлайди. Аёлнинг калта, шаффоф либослар кийиши мутлақо жоиз эмас. Бунда катта бузуқлик бор.
7. Хотин эрининг дўстига нисбатан ўзини нотанишдек тутади, эри уйида бўлмаганида унинг дўсти эшик қоқса, у билан сўзлашмайди. Зеро, эркак киши дўстининг хотини билан танишар экан, бу ҳол фитнага (бузуқликка, жанжал-тўполонга, ҳатто ажралишга) сабаб бўлади.
8. Хотин гўзаллиги билан эрига фахрланмайди, эри хунук бўлса, ёмон кўрмайди, агар бой бўлса, эри олдида бойлиги билан мағрурланмайди, эрини ҳурмат қилади, қадрлайди.
9. Хотин фарзандларига меҳрибон бўлади, уларни ҳурмат қилади, фарзандларни уришиб лаънатлашдан, эрига юзсизлик қилишдан тилини тияди, эрининг яхшиликларини, кўрсатган илтифотларини инкор этмайди. Бу жуда муҳим, оз аёлларгина риоя этадиган хислатдир.
Шунингдек, эр уйига кириб келганида хотин уни ўрнидан туриб, очиқ чеҳра, юзида табассум билан кутиб олади.
Эрининг устки кийимини ечиб, қўлидаги нарсани олади, чанқаган бўлса, чой ёки сув беради.
Хотин эрининг ҳар бир буйруғига бўйсунади, унинг гуноҳ бўлмаган топшириқларини сўзсиз бажаради.
Аёл эрининг ижозатисиз бирон ёққа, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам бормайди.
Ташқарига чиқиш учун аввал эридан рухсат сўраши керак.
Хотин эрининг кийимларини ювиб-тозалайди, йиртилганини тикади, буюмларини авайлаб- асрайди.
Эрининг ош-нонини пиширади, дастурхонини тузайди, меҳмонини кутади, чироғини ёқади,
тўшагини ёяди.
Хотин ўзининг бойлиги, насаби ёки гўзаллиги билан мақтанмайди, эрини бошқаларга солиштириб, бойлик, мансаб-мартаба, рўзғор тутишда уларга ўхшашни талаб қилмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни эрига буюриб, уни қийин аҳволга солмайди.
Аёл овозини эриникидан баланд кўтармайди, беҳаёлик қилмайди, сўзи, хулқи билан унга азият етказмайди.
Эри борлигида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан инсофу тавфиқ сўрайди, икковларига бахт-саодат тилайди.
Аёл фақат эри учун зийнатланади, чиройли либослар кияди, иффатини, номусини сақлайди, номаҳрам кишиларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, оиласи шаънини кўз қорачиғидек асрайди.
Эрининг уй-жойини, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг рухсатисиз бирон нарсани бошқаларга бермайди.
Эри муҳтож бўлиб қолганида, ишлари юришмай турганида буни юзига солмайди, камситмайди, аксинча эрига тасалли беради, булар бир имтиҳон эканини, тезда ўтиб кетишини айтиб хожаси кўнглини кўтаради.
////////////////////////////////////////////////////////
ХОТИННИНГ ЭР ЗИММАСИДАГИ ҲАҚЛАРИ.
Эр-хотин бахтли яшашлари учун бир-бирларидаги ҳақларини яхши билиб олишлари, бунга қатъий амал қилишлари зарур. Аввал хотиннинг эрдаги ҳақлари ҳақида тўхталамиз.
Хотиннинг эр зиммасидаги ҳақи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишли. Хотиннинг эри зиммасида маҳр, нафақа сингари молиявий, шахсий ҳақлари бор. Улар қуйидагилар:
1. Эр хотинига яхши муомала қилади, бирга фаровон ҳаёт кечиради, унга озор бермайди. Зеро, ҳадиси шарифда: “Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига яхши муомала қилганингиздир”, дейилган.
2. Эр хотиннинг озорини кўтаради, ғазабланганида, жаҳли чиққанида мулойим бўлади, унинг хатоларини кечиради, камчиликка йўл қўйса, босиқлик билан тушунтиради, билмаганини ўргатади.
3. Эркак хотини билан ўз қадрини туширмайдиган даражада ҳазиллашади, аёли кўнглини овлайди. Бу ишлар аѐл дилини қувончга тўлдиради.
4. Эркак аёлини қизғанади, унинг ор-номусини сақлайди, оқибати бузуқлик бўладиган ҳар қандай ҳолатга бепарво қарамайди. Аммо ёмон хаёлга бориш, ҳаддан зиёд талабчанлик ҳам маъқул эмас.
5. Эр хотинига алоҳида жой қилиб беради. Унда эрининг яқинларидан ҳеч ким бўлмаслиги
керак.
6. Эр хотинга тайин қилинган маҳрни тўлиқ беради.
7. Эр хотинини озиқ-овқат, кийим-бош каби зарур нарсалар билан таъминлайди. Эр оиласига қилган харажатлари учун савобга эришади.
8. Эр хотинига Аллоҳ буюрган амалларни, диний масалаларни, одоб-ахлоқни ўргатади. Аввало, имон рукнларини, барча эътиқодий масалаларни, шаръий ҳукмларни билдиради, доим намозга ундаб туради.
9. Эр аёлларига бирдек, адолат билан муомала қилади: мол, нафақа, жинсий алоқада бирини бошқасидан афзал кўрмайди, қалб майлидан ўзга барча ишда уларга бир хилда қарайди.
10. Хотини ахлоқсизлик қилса, эр уни тўғри йўлга солиш учун одоб ўргатади. Бу, хотинни ўзига бўйсунишга ундаш учунгина эмас, биринчи навбатда Аллоҳ таолога итоат этишга чақириш мақсадида қилинади. Агар хотин намозни қолдирса, эри намозни адо қилишга қатъий тарзда буюради. Хотин бирор фарзни қолдирса ёки бирор ножоиз ишга қўл урса, эр бунга бепарво бўлмайди. Зеро, эр унга масъулдир.
Хотинга одоб бериш босқичма-босқич олиб борилади. Аввало панд-насиҳат, огоҳлантириш, тарғиб қилиш, қўрқитиш лозим. Бу фойда бермаса, тўшакда унга орқа қилиб, сўнг бир хонада алоҳида тўшакда ётилади. Аммо аёлнинг ўзини хонада ёлғиз қолдириш ярамайди. Бир кечадан уч кечагача шундай ётса бўлади. Агар буям фойда бермаса, хотинини ранжитадиган даражада, аммо танасига зарар етказмай уради. Хотиннинг юзига, бошига, қорнига, белига, баданининг зарарланадиган қисмига урилмайди.
Айримларга учинчи илож – уриш бир оз эриш туюлса-да, бу бизга Яратган Зот томонидан буюрилганини унутмаслик лозим. Баъзи ҳукмларга инсоннинг ожиз ақли етмаса, уларга имон нури ила қараб, илоҳий кўрсатмаларга таслим бўлса, ўзига фойда.
Лекин бу, доим шундай усулни қўлланглар, дегани эмас. Аслида аёлини урадиганлар ахлоқли кишилар тоифасига кирмайди. Қолаверса, уриш жуда зарур бўлгандагина қўлланади. Масаланинг яна бир жиҳати ҳам бор: муаммони бу тарзда ҳал этиш хотинни талоқ қилишдан, оила бузилиб кетишидан енгилроқдир.
11. Эр хотинининг иффатини сақлайди. Хотинини ҳаромдан ҳимоя қилиш эрга вожибдир. Бу, хотиннинг хоҳишини қўшилиш чоғида эътиборга олиш билан бўлади.
Ҳақиқий эркак аёлининг бегона кишилар билан бирга ўтиришига, улар билан ёлғиз қолишига, апоқ-чапоқ бўлиб кетишига йўл қўймайди, бундай ишларга зинҳор енгил қарамайди.
12. Эр хотинини сўкмайди, айбламайди, ҳақоратламайди, ёмонлаб пастга урмайди, унинг танасию хулқини, оиласию яқинларини камситмайди. Чунки бундай қилиш мусулмон кишига мутлақо тўғри келмайди.
13. Эр хотинини яхши кўрса, ҳурматини жойига қўяди, ёмон кўрса, зулм қилмайди. Истаса, чидаб яшасин ёки яхшиликча ажрашсин.
Шунингдек, эр аҳли аёли ҳузурига кўчадан салом бериб киради, улардан ҳол-аҳвол сўрайди, кўнглини кўтаради. Агар аёли кайфияти яхши бўлса, иккиси ёлғиз қолганида унинг сочларини силаб, илтифот кўрсатади. Бордию хотинини хафа ҳолда кўрса, яхши сўзлар билан унга тасалли беради.
Эр аёлига фарзанд тарбиясида яқиндан ёрдам беради, унинг оғирини енгил қилади.