»Қўл териси қуруқлашяптими ?

Терида коллаген қопламасини ишлаб чиқарувчи ҳамда тери эластиклик хусусиятини оширувчи А витамини қўл ва юз териси майинлиги учун ғоят муҳимдир. Терингиз қуруқлашиб бораяптими, билингки, А витаминининг захираси тугаган. Шунингдек, ушбу дармондорига эхтиёж ортганида соч тўкилиши, тишларнинг синувчан, милкларнинг эса бўшашиб кетиши кузатилади.
А витамини билан хафалашиб қолмасликни истасангиз, овқатланиш рационида сабзи, қовоқ, балиқ ёғи, тухум сариғи ва сариёғ бўлишини назоратга олинг. 2 ош қошиқ сабзи шарбатига 1 ош қошиқ ёғли творог ва 2 ош қошиқ сметанани аралаштириб, юз ва қўл терисига суртиб олсангиз, ташқи тарафлама А витаминининг фойдасини кўрасиз. https://www.ayol-kanali.uz/2021/12/09/qul-terisi-quruqlashyaptimi/

Комментарии

Комментариев нет.