"ОТА ҚАДРИ"

-5 ёшимда отам мен учун энг афзал
инсон эди.
-7 ёшимда отамни ҳамма нарсани
билувчи, ҳамма инсонларни танувчи
билимдон деб билдим.
-10 ёшимда отам мен учун аъло, лекин
ғазаби тез шахсдек туюлди.
-12 ёшимда у ўта ҳассос, ҳиссиётга
берилувчан эди.
-16 ёшимда отамнинг асрдан ортда
қолган, замон билан бирга одим
отолмайдиган қолоқлигини англаб етдим.
У фан-техникадаги янгиликларга эътироз
билдирмасада, лекин "яхши томонидан
ёмон томони кўпроқ" деб бизни жуда
эҳтиёт қиларди. Телевизор оғусидан
қўрқарди.
-18 ёшимда отам гап тушунмайдиган
қайсар киши бўлиб гавдаланди.
-20 ёшимда отам билан тил топишиш
қийинлашди. "Онам бечора шунча йилдан
бери қайсар эр билан қандай яшаб
келаяпти экан-а?" деб онамга ачиндим.
-25 ёшимда қари отам кўп ишимга
аралашиб, "ундай қилма, бундай қил"
деган гаплари кўпайди.
-30 ёшда отамдан айрилдим. Ўз ўғлимни
бошқариш мен учун жуда қийин кечди.
Ахир мен унинг ёшида отамдан чўчиб,
ёмон ишга қўл урмас, ёмон нарсага
боқмас эдим. Болам эса мендан
чўчимайди. Пулга ўч. Компьютерга
ёпишиб олган. Дарси суст. Китоб
ўқимайди. Ўйинқароқ.
-40 ёшимда отамнинг бизга ўргатган
ҳаётий қоидалари ва тартиб-интизомни
эсладим. Мен ҳам болаларимни шу руҳда
тарбиялашим керак эди. Лекин
эплолмадим.
-45 ёшимда отам бизни тарбиялаган
услубдан ҳайратга тушдим. Отам
тарбиясидан ёқа ушладим. У гений экан.
-50 ёшимда "отам қандай қилиб 10 та
болани ўқимишли, намозхон, ароқ
ичмайдиган, сигарет чекмайдиган қилиб
тарбиялади, қандай қилиб қизларни
ҳаёли-иболи, орномусли қилиб ўстирган
экан", деган савол олдида донг қотиб
қолдим. Учта боламни эплаш мен учун
тоғни елкада кўтаришдан оғир эди. Айни
шу ёшимда отамни қадрини билдим.
Ундан маслаҳат олгим келди...
-55 ёшимда отамнинг узоқни кўрувчи
донишманд эканини англаб етдим.
Донишмандимни соғиндим.
-60 ёшимда отамнинг нуроний зот
эканини ҳис этдим. У кўп нарсага улгурар
эди. Беш маҳал намозни масжидда
ўқирди. Саҳарда масжид эшиги очилмай
туриб, остона- да кутиб ўтирарди.
Рўзғорни буст-бутун қилиб қўяр эди.
Таълим-тарбиямизга доим диққат
эътибор қаратиб келган. Мен эса рўзғор
деб гоҳида намоздан қолдим. Болалар
тарбияси деб тирикчиликни ташлаб
қўйдим.
-5 ёшимда отам мен учун қандай афзал
бўлса, 60 ёшимда ҳам энг афзал инсонга
айланди. Ҳозир уни жуда-жуда қўмсайман. Қўлидан ўпиб, узр сўрагим
келади...

Комментарии