Рукн: Янгиликлар» ЕВРОПААнглия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” ҳамда “Вест Хэм” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда жанвогар дуранг қайд этилди.Дастлаб, ўйиннинг 22-дақиқасида Куяте меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар, Льорис яна бир неча бор “Тоттенхэм”ни муқаррар голлардан қутқарди.Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасига келиб Сако орадаги фарқни иккита тўпгача етказди – 0:2. Фақатгина шундан сўнг, “Тоттенхэм” аста-секин ўзига кела бошлади ва Адриан дарвозаси томон ҳужумлар сони анча кўпайди. 81-дақиқада Дэнни Роуз битта голга жавоб қайтиришга муваффақ бўлди.Иккинчи бўлимга қўшиб берилган беш дақиқа вақт деярли ўз ниҳоясига етаётган бир пайтда, Сонг ўз жарима майдонида Харри Кейнга қарши ўйин қоидасини бузди ва ҳакам иккиланмасдан11 метрлик нуқтага кўрсатди. Жабрланувчининг ўзи пенальтини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Унинг илк зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди, аммо, Адриандан қайтган тўпни, Кейн иккинчи ўринишдан дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 2:2.Шу тариқа, мазкур дуранг эвазига “Тоттенхэм” 44 очко тўплаб, биринчи тўртликка яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан бой берди.Англия чемпионати. 26-турТоттенхэм – Вест Хэм 2:2 (0:1, 2:1)Голлар:0:1 – 22 Куяте, 0:2 – 62 Сако, 1:2 – 81 Роуз, 2:2 – 90+6 пенальти Кейн.Тоттенхэм– Льорис, Дайер, Роуз, Уокер, Вертонген, Мэйсон (Шадли, 80), Бенталеб, Дембеле (Эриксен, 46), Таунсенд (Сольдадо, 60), Ламела, Кейн.Вест Хэм– Кастильо, Рид, Крессуэлл, Томкинс, Куяте, Дженкинсон, Сонг, Нобл (Коул, 68; Коллинз, 87), Даунинг, Сако, Валенсия (Джарвис, 75).Огоҳлантиришлар: Нобл (45), Крессуэлл (51).
Tottenham Hotspur
:šнάχβΘζ βε ķ FC ТøեեéŇнάრ ңǾեšpนrŞ
«Тоттенхэм» сўнгги сонияларда пенальти эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди
Рукн: Янгиликлар» ЕВРОПА
Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” ҳамда “Вест Хэм” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда жанвогар дуранг қайд этилди.
Дастлаб, ўйиннинг 22-дақиқасида Куяте меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар, Льорис яна бир неча бор “Тоттенхэм”ни муқаррар голлардан қутқарди.
Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасига келиб Сако орадаги фарқни иккита тўпгача етказди – 0:2. Фақатгина шундан сўнг, “Тоттенхэм” аста-секин ўзига кела бошлади ва Адриан дарвозаси томон ҳужумлар сони анча кўпайди. 81-дақиқада Дэнни Роуз битта голга жавоб қайтиришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган беш дақиқа вақт деярли ўз ниҳоясига етаётган бир пайтда, Сонг ўз жарима майдонида Харри Кейнга қарши ўйин қоидасини бузди ва ҳакам иккиланмасдан11 метрлик нуқтага кўрсатди. Жабрланувчининг ўзи пенальтини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Унинг илк зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди, аммо, Адриандан қайтган тўпни, Кейн иккинчи ўринишдан дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 2:2.
Шу тариқа, мазкур дуранг эвазига “Тоттенхэм” 44 очко тўплаб, биринчи тўртликка яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан бой берди.
Англия чемпионати. 26-тур
Тоттенхэм – Вест Хэм 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар:0:1 – 22 Куяте, 0:2 – 62 Сако, 1:2 – 81 Роуз, 2:2 – 90+6 пенальти Кейн.
Тоттенхэм– Льорис, Дайер, Роуз, Уокер, Вертонген, Мэйсон (Шадли, 80), Бенталеб, Дембеле (Эриксен, 46), Таунсенд (Сольдадо, 60), Ламела, Кейн.
Вест Хэм– Кастильо, Рид, Крессуэлл, Томкинс, Куяте, Дженкинсон, Сонг, Нобл (Коул, 68; Коллинз, 87), Даунинг, Сако, Валенсия (Джарвис, 75).
Огоҳлантиришлар: Нобл (45), Крессуэлл (51).