Гвардиола дунёнинг энг кўп

маош олувчи мураббийига
айланади “Бавария”нинг янги
бош мураббийи Хосеп
Гвардиола йилига 17 миллион
евро маош олади. Эслатиб
ўтамиз, немис клуби билан
келишув уч мавсумга
мўлжалланган. Шундай қилиб,
испаниялик Жозе Моуриньо
(“Реал”, 15,3 миллион евро) ва
Карло Анчелотти (“ПСЖ”, 13,5
миллион евро)ни ортда
қолдириб, дунёнинг энг кўп
маош олувчи мураббийига
айланади. Қизиғи, Гвардиола
“Барса” форварди Лионель
Мессидан ҳам кўп маош олади.
Янги шартномага кўра,
аргентиналикнинг маоши
йилига 16 миллион еврони
ташкил қилади. Шуни қўшимча
қиламизки, “Барселона”да
Гвардиола кўпи билан йилига
10 миллион евро ишларди.
Манба: www.sports.ru #новости

Комментарии