КЎЗИНГНИ ЮМ ВА ЎЙЛА!

Кўзингни юм ва бу дунёнинг
фонийлигини ўйла! Дунё кимга
қолди? Неча-
неча султонлар, олимлар, ҳатто
пайғамбарлар ҳам дунёга келдилар-у, оқибат яна охиратга
кетдилар. Сен ҳам бир кун келиб
кетасан. Сен ҳам марҳумлар каби
қора тупроққа айланасан. Жон
бераётганингни кўз олдингга
келтир, вафот этганингдан кейнн ювиб-тараб, кафанга ўрашларини
ўйла, жанозангни ўқилишинию
қора тупроққа кўмилишингни ўйла!
Ер остига, яъни қабрга
амалларингдан бошқа бирор-нарса
олиб кетолмаслигингни, Мункар ва Накир сени сўроққа тутишларини,
қабр баъзилар учун жаҳаннам
қаърига, баъзилар учун жаннат
боғчасига айланганини, кейин
қиёматни, қабрдан қайта
тирилишингни ўйла! Маҳшар майдонида инсонлар титраб-
қақшаб навбат кутаётганларини,
эллик минг йил тик туриб, қуёшнинг
жазирама ҳарорати остида қаро
терга ботиб турганликларини ўйла!
Кейин Аллоҳ таоло азамати ва жалоли ила Маҳкамаи Кубросини
қуриб бандаларини ҳисоб-китоб
қилишини ўйла! Сен ҳам ўша
ҳисоб-китоб қилинганлар орасида
дунёда қилган ишларинг учун
жавоб берасан! Амал дафтаринг очилади. Савоблар, гуноҳлар —
бари тарозуга қўйилади: ғийбатлар,
туҳматлар, ёлғону найранглар бир
томонда; тоату ибодатлар, ниёзу
тазаррулар, эҳсон ва эзгу амаллар
бир томонда. «Ўша кун ҳамма бир- биридан қочади: ака-укадан,
отасидан, хотин эридан қочади.
Ҳамманинг иши бошидан ошиб-
тошади». (Абаса — 34—37).
Нима учун қочади? Ҳаққини талаб
қилиб қолади, деб қочади, унга зулм қилгандир, ҳақсизлик қилиб
қўйгандир?! Ана шу ҳаққини
сўрайди, дея қўрқувдан қочади.
Ушбу ҳисоб-китоб майдони
бўлмиш Маҳкамаи Куброни унутма!
Ўша кун инсонлар икки тоифага бўлинади: юзидан нур порлаб
турган жаннат аҳли севинчидан
сирот узра жаннатга учиб ўтади ва
абадий саодатга эришади. Кўз
кўрмаган, қулоқ эшитмаган, хаёлга
келмаган чексиз неъматларга эришганларини ўйла! Ўша ондаги
севинч-сурурни чин кўнгилдан ҳис
этишга ҳаракат қил! Аҳли
жаҳаннамнинг аламли аҳволини
ҳам унутма! Азоб фаришталари
инсоннинг сочу оёқларидан тортиб дўзахга улоқтиришларини, абадий
оловда ёнаётганларни, терилар
шилинганини, қатрондек қорайиб
кетганини, аммо шунда ҳам
одамнинг ўлмаганини, яна қайтадан
унга янги тери кийдирилишини ўйла! Ўлсалар қутулган бўлардилар
бу азоб-уқубатдан, аммо ўлим
қайда, боз устига азоб
енгилламайди, балки янада
шиддатланаверади. Ана шунда:
«Парвардигоро, бизни бу ердан чиқар, дунёга қайтар, ўзимизни
тузатамиз, яхши ишлар қиламиз.
Агар ундай
қилмасак зулм қилгувчилардан
бўламиз! Нима қилсанг ўзинг
биласан», дейдилар. Шунда Аллоҳ: «Жиминг, сўзламанг», деб уларни
бошқа гапиролмайдиган ҳолга
келтиради. Ана шу ҳолатни ўйла!

Комментарии

Комментариев нет.