Бир рутба бор оламда лекин –Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Кўп юрт кўрдим, кўп кездим жаҳон, Кўра-кўра келтирдим имон: Араб бўлиш, рус бўлиш осон, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Япончилик демайди япон, Немисчилик демайди олмон, Ўзбекчилик бор бўлсин омон, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Ўзбек бўлиш фидолик демак, Роҳатидан жудолик демак, Шаън деб, ор деб адолик демак, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Дини –поклик, инсоф, мурувват, Тариқати – мардлик, футувват, Дўсти – меҳнат, ёри – уқубат, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. У ҳаммани ўйлаши керак, Кўнгил олиш, йўқлаши керак. Ўзбек қачон ухлаши керак? Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Боласига макка, мош берган, Дош қозонда юртга ош берган, Борми бундоқ урфга дош берган, Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Битмас ишни битирувчи халқ, Йўқни топиб келтиргувчи халқ, Егувчимас, едиргувчи халқ Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Оғиз очмас каму кўстидан, Ҳасадгўй кўп лекин дўстидан, Ошини еб кулар устидан. Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Қонда бор феъл – ҳиммати баланд, Файз-барака шу феълга монанд. Минг йилларни кўрган донишманд Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Ўзбек азал яралган омил, Фанда устоз, ҳунарда комил Фотиҳларга дарс берган оқил Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Неча бўлиб йўқликка маҳкум, Тилдан, диндан бўлмаган маҳрум, Синиб, сингиб кетмаган мардум –Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Даҳрийликка асло кўнмаган, Гаҳ деганда қўлга қўнмаган Жанозасиз ўлик кўммаган Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Миллат ҳисси борки, курашар, Миллатман деб жам бўлиб яшар. Ўз йўлини танлаган башар Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Янги аср,янги давронда Низоларга тўла жаҳонда, Зўрлар тўқнаш келган маконда Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Бу идроку фаросат асри, Кураш асри, жасорат асри, Сабру бардош, матонат асри Ўзбек бўлиш осон эмасдир. Ватанида янги бир ватан Қураётир ўзбек қайтадан, Осон эмас, такрор айтаман, Ўзбек бўлиш осон эмасдир_
...IBRAT...
Инсон ҳар ким бўлмоғи мумкин, Ғайрат қилса, қунт қилса басдир.