БАХТЛИ БЎЛГИН ЭЙ КЕЛИНЧАК...

Ота уйнинг бўлдим дема
бегонаси,
Сени кутар энди ёринг
остонаси,
Ҳар инсоннинг тақдири бор
пешонаси,
Бахтли бўлгин эй келинчак,
йиғламагин.
Бу уйда ҳам ўз уйингдек ўйнаб-
кулгин,
Ўша уйинг, ўша ота онанг
билгин,
Энди ўғил қизларингга она
бўлгин,
Бахтли бўлгин эй келинчак,
йиғламагин.
Қара, отанг сендан баттар
эзилмоқда,
Онагинанг кўзидан ёш
сизилмоқда,
Фаришталар бошинг узра
тизилмоқда,
Бахтли бўлгин эй келинчак,
йиғламагин.
Энди сенга тоғдек суянч бўлгай
куёв,
Севолмайди сени ҳечким удек
биров,
Қўйгин энди ҳаммага ҳам бор
бу синов,
Йиғламагин эй келинчак,
йиғламагин.
Сўрарим бор гўшангангда
янгалардан,
Айтмасинлар сенга енгил
яллалардан,
Аллалардан гапирсинлар,
аллалардан,
Бахтли бўлгин эй келинчак,
йиғламагин.
Аҳад сизга қўша-қўша бахтлар
тилар,
Бахтингиздан, аҳдингиздан
тахтлар тилар,
Ўз қизингга айтарсанам ўтса
йиллар,
Бахтли бўлгин эй келинчак,
йиғламагин.
Ота уйнинг бўлдим дема
бегонаси,
Сени кутар энди ёринг
остонаси,
Ҳар инсоннинг тақдири бор
пешонаси,
Бахтли бўлгин эй келинчак,
йиғламагин.

Комментарии

Комментариев нет.