Шаҳват инсон нафсин талаби,

Ҳам Иблисни тузоғи эрур.
Ишқ муҳаббат туйғуси эса,
Руҳнинг истак сўроги эрур.
Инсонни яратган Аллоҳдир,
Ўзи солган ўша фитратга.
Руҳ ва жасад эҳтиёжини,
Қондириш, зидмас шариатга.
Факат шариатга мувофик,
Бузилмасин ахлоқ асоси!
Вайрон бўлар ҳаёт,одамни,
Йўколганда меҳру-вафоси.
Исломда йўқ, тарки дунёлик,
Баччавозлик қилиш ҳаромдир.
Ислом, фитрат динидир асли,
Асли поклик дини, Исломдир!
Биродарлар, бўлинглар огоҳ,
Ишқ-муҳаббат эмасдир,шаҳват!
Факат нафсни қондириш бўлса,
Азиз бўлмас эди, Мухаббат!!
Муҳаббатдир, Руҳ эҳтиёжи,
Соғиниш интилиш муҳаббат.
Бу туйғуни Олий ривожи,
Яратганга интилиш албат!

Комментарии

Комментариев нет.