ИМТИЁЗЛАР

— Мен Афғонистон урушининг қатнашчиси, 2 гуруҳ ногирони. Бугунги кунда қайси корхона ё муассасага имтиёзларимиз бўйича мурожаат қилсам, менга Афғонистон уруши қатнашчиларининг барча имтиёзлари бекор қилинган деб жавоб берадилар. Ушбу масала бўйича маълумот беришингизни илтимос қиламиз.
Қаюмов Асрор байналмилал-жангчи, 2 гуруҳ ногирони.
Шу масала бўйича Обидов Талат байналмилал жангчи, Қизил Юлдуз ордени соҳиби ҳам мурожаат қилган.
Ушбу саволга жавоб олиш учун мухбиримиз Ўзбекистон Республикаси жангчи-фахрийлар (байналмилалчилар) бирлашмаси раиси Талат Муродовга мурожаат қилди.
«Гап шундаки 2014 йилда имтиёзлар тўғрисидаги қонун бекор қилинмаган, балки унга ўзгартиришлар киритилган. Ушбу ўзгаришлар асосида барча Улуғ Ватан уруши ҳамда жангчи-фахрийлар (байналмилалчилар) уруш қатнашчиларга тенг бўлганлиги кўрсатилган халос».
ИМТИЁЗЛАР
Афғон уруш фахрийлари ҳамда Афғон урушида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига қонунчилик ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар.
Уй-жой ва комунал хизмат ҳақини тўлашбўйича бериладиган имтиёзлар урнига ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаш (энг кам иш ҳақининг 45% миқдорида). ЎзР Президентининг 2003 йил 27 мартдаги УП-3227 сонли Фармони.
Шифокор рецепти асосида бепул дори-дармон олиш. Даволаш-профилактика муассасаларида даволанишда озиқ-овқат пулидан озод этилиш. ЎзР Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 2 декабрдаги 532 сонли қарори.
Барча турдаги шаҳар-туман жамоат транспортларида (таксидан ташқари) бепул юриш. ЎзР 1996 йил 30 августдаги «Шаҳар жамоат транспортларида бепул юришни тартибга солиш тўғрисида» ги Қонуни.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги сиҳатгоҳларда 2 йилда бир маротаба бепул йўлланма олиш.
Мол мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этиш. ЎзР 2010 йил Солиқ кодексининг 275 моддаси 2 банд ва 290 моддаси 3 банд.
Энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида даромад солиғи тўлашдан озод этиш. . ЎзР 2010 йил Солиқ кодексининг 180 моддаси 8 банд.
Байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этган даври иш стажига уч ҳисса бараварида имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланади. ЎзР Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252 сонли қарор 38 моддаси «а» банди.
Афғон уруши 1 ва 2 гуруҳ ногиронларига қонунчилик ҳужжатлари назарда тутилган имтиёзлар. (Юқорида кўрсатилган имтиёзларга қўшилади).
Тиббий хулосага асосан протез-ортопедия маҳсулотлари, ногиронлар аравачалари, таянч ҳаракат воситалари ҳамда эшитиш мосламалари билан таъминлаш. ЎзР 1991 йил 18 ноябрдаги «ЎзР ногиронларни ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонуни.
¥аво, темир йўл, шаҳарлараро автомобил транспортларида 1 йилда 1 марта (бориш-қайтиш) 50% имтиёзли юриш.
Шахсий автомашинага бензин учун товон пули олиш. ЎзР Вазирлар Махкамасининг 1997 27 майдаги 258 сонли Карори.
Телефон учун абонент ҳақи тўлашдан 50 % енгиллик бериш. ЎзР Алоқа Вазирининг 1997 20 мартдаги 112 сонли, 1997 йил 25 март 116 сонли буйруғи.
Транспорт воситалари эгаларининг мажбурий суғурта 50%.
Охирги иш жойидан қатъий назар умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш.
Якка тадбиркорлар суғурта бадали белгиланган миқдорининг камига 50% миқдорида имтиёзга эгалар. Солиқ кодексининг 311 моддасига асосан.
Қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон (60 кв.метр) ўлчами доирасида мол-мулк солиғидан имтиёз қулланилиши белгиланган. ЎзР Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни.
Бундан ташқари, ЎзР Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252 сонли қарори 28 моддасига асосан пенсияларга қўйидаги устамалар белгиланган:
— 1 гуруҳ уруш ногиронларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 150%.
— 2 гуруҳ уруш ногиронларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 125%.
— уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 50%.
— вафоти ҳарбий хизмат билан боғлиқ бўлганларнинг ота-онаси ва оила аъзолари (никоҳдан ўтмаган беваларига) — энг кам ойлик иш ҳақининг 30%.

Комментарии

  • 16 янв 2020 22:02
    Ассалом алейкум менинг турмуш ур тогим авгонистонда хизмат килган хозир 57 ешда шу ешда пенсияга чика оладими
  • 16 дек 2020 20:27
    Salom mani dadam 57 yoshda vladivastokda harbiy xizmat mobaynida ung oyog'ining sonni past qismidan ayrilgan dadamni qizil knishkasida (Предьявитель удостоверения является инвалидом втарой группы иимеет право на льготы преимущества, установленные законадательством СССР и союзных республик для инвалидов Отечественной войны.УДОСТОВЕРЕНИЕ ВЫДАНО ПО МУДДАТСИЗ.         Shunday yozilgan dadamga qanday imtiyozlar bor dadam mulk solig'i tulaydi.
  • 17 дек 2020 18:46
    Dadamga qanday imtiyozlar bor
  • 9 янв 2021 13:57
    САЛАМ АЛЕЙКУМ ШУРАВИ! КАК БЫ МНЕ СВЯЗАТЬСЯ С ПРЕДОВ АФГАНЦЕВ ТАШКЕНТА СЕРГЕЛИЙСКОГО РАЙОНА?
  • 25 июл 2021 19:34
  • 25 июл 2021 19:34
  • 25 июл 2021 19:34
  • 25 июл 2021 19:34
  • 25 июл 2021 19:34
  • 13 мая 2022 20:05
    Асаломалекум менинг бобоб Авганистонда уришда булган 1979 йилда хозирги пайтда анча кариб колган бобом авта салондан мощн олмокчи мен уларни олиб йурищм учун кандайдир имтийоз борми шуни билмокчи едик олдиндан рахмад
  • 31 мая 2022 12:41
    Асалому алйкум хурматли кансултатил миниг дадам авганистонда хизмата булган 33 йил бир жойда ишлаган и 3 йил укиш даври хам бор 3 йил хизмат килганлар хизмат даври 3 бараворга хисобланади адашмасам опши ситаж 45 йил булади кандай имтийозлар бор хозирда 57 йошта 5 йил кискартрилган холда пинсийага чикса буладми жавоб учун олдиндан рахмад
  • 7 авг 2022 16:48
    Ассалому Алекум.Сиз Билан кандай алокага чиксак булади?Баьзи Бир тушунмаган саволлар бор Эди.
  • 23 июн 2023 12:13
    d78a516247
  • 23 июн 2023 19:32
    da209da9db
  • 17 мар 10:36
    ассалому алайкум.авгончилар нечи ешдан пенсияга чикади