19 авг 2013
СЕВМАСЛИГИНГ КЕЧ БИЛДИМ...
Ёлғонингга дуч бўлдим,
Ваъдаларга ўч бўлдим,
Энди васлинг туш билдим,
Севмаслигинг кеч билдим.
Билдим хаёлинг кимда,
Йиғладим ёлғиз тунда,
Англадим буни шунда,
Севмаслигинг кеч билдим.
Ғам ютиб дардга тўлдим,
Кўз ёшимга ювилдим,
Сувсиз саҳродек қолдим,
Севмаслигинг кеч билдим.
Кўзларим қайда эди,
Хаёлим ойда эди,
Орзулар сароб кетди,
Севмаслигинг кеч билдим.
Увол кетди муҳаббат,
Севги бўлди манфаъат,
Афсусда ўксир Темур,
Севмаслигинг кеч билдим.
Ёлғонингга дуч бўлдим,
Ваъдаларга ўч бўлдим,
Энди васлинг туш билдим,
Севмаслигинг кеч билдим
Кетдиму, ортимга қайтолмай қолдим,
Энг сўнгги сўзимни айтолмай қолдим.
Бедаво, бедаво, дардим бедаво,
Бунга сабаб хиёнатинг бевафо.
Алвидо, алвидо, сенга хайр хўш,
Сен йўқсан, ҳаётим қалбим ҳам бўм бўш.
Ишқнинг бозорида менинг нархим йўқ,
Келиб кўр телбадан менинг фарқим йўқ.
Кетдиму, кўчангдан ўтолмай қолдим,
Ғазабдан ўзимни тутолмай қолдим.
Яширмайман тунлар кўз ёшим дарё,
Ёмонам соғиниб кетаман гоҳо.
Севаман, қалбингни ноласигача,
Севаман сочингни толасигача...
Билгин нега ўзга қўлини тутдим,
Сени, фақат сени унутиш учун.
Уни мен сенчалик балки севмасман,
Аммо, бутун умр ташлаб кетмасман...
Йиллар ўтиб кўзлар тушганда кўзга,
Тилимиз келмаса бирор бир сўзга.
Истайман, сенинг ҳам бахтинг кўрмоқни,
Ўзим ҳам бахтиёр яшаб ўлмоқни.
Бир кун сену мен бахт топармизахир,
Аммо икки ўтда севгига оғир.
Сўнгги сўзларимни эшит эй маккор,
Бир куни бўларсан итдан баттархор.
Кетдиму, ортимга қайтолмай қолдим,
Энг сўнгги сўзимни ютолмай қолдим.
Эй муҳаббат, муҳаббат,
Қайда азоб, қайда бахт,
Мени бунча қийнайсан,
Мендан хафамисан айт?
Ранжидингми дўстингдан,
Ё тондингми сўзингдан,
Излаб зорман изингдан,
Мендан хафамисан айт?
Кечир, биринчи марта,
Хато қилмайман қайта,
Чарчадим ҳасрат айта,
Мендан хафамисан айт?
Соғиндим дийдорингни,
Ул чашми хуморингни,
Ойдек гулрухсорингни,
Мендан хафамисан айт?
Қалбимда тўлди нафрат,
Аламларим қатма-қат,
Эй муҳаббат, муҳаббат,
Мендан хафамисан айт?
Ҳаёт турмуш, ўзи дарс,
Муҳаббат, кўнгил, ҳавас,
Қалбинг қийнама ортиқ,
Севги сен учун эмас.
Гулламай бўлдинг хазон,
Сенга етолмас шайтон,
Нархинг бунчалар арзон,
Севги сен учун эмас.
Ёшлик бу бир парча чўғ,
Бугун бордир эрта йўқ,
Ўз йўлингга қазма чоҳ,
Севги сен учун эмас.
Истаганча яйрайсан,
Гоҳ жавраб, гоҳ сайрайсан,
Авраб, ўзинг алдайсан,
Севги сен учун эмас.
Тўғри, мен бир тошбағир,
Эртам ўйлайман ахир,
Сўзларим олма оғир,
Севги сен учун эмас...
Ҳаёт турмуш, ўзи дарс,
Муҳаббат, кўнгил, ҳавас,
Қалбинг қийнама ортиқ,
Севги сен учун эмас.