БЕГОНА

Бўстонда Басма-Бас Булбуллар Бўзлар,
Бу Боғлардан Бугун Баҳор Бегона,
Бундан Бехабардир Бечора Башар,
Бемакон Баётга Бозор Бегона.
Бахтиёр Бўлолмас Бедард Бенаво,
Бошга Бало Бўлур Билинг Бевафо,
Бахтингга Ботилур Булар Бедаво,
Бундай Беғамлардан Бедор Бегона.
Булҳавас Барнога Байрамдир Бугун,
Беписанд Боқурлар Буришиб Бурун,
Бехудонинг Бахти Бўлмагай Бутун,
Беорлардин Бўлдим Бисёр Бегона.
Бадхўлар Базмида Бўлмагин Бийрон,
Барчаси Бадмасту Бедил Бемакон,
Бадномлар Бирёну, Басирлар Бирён,
Булар Бизга Беихтиёр Бегона.
Бирма Бир Барчаси Бўлурлар Барбод,
Бошларида Бўлар Боқийи Бедод,
Бероҳларча Беком Борганида Бот,
Бетига Боқмайди Бирор Бегона.
Байтларим Биноси Ботини Билан,
Бора-Бора Бўлсин Бебаҳо Баланд,
Бисотимни Безаш Билан Бўлай Банд,
Бундайин Баётга Бозор Бегона...
Бўстонда Басма-Бас Булбуллар Бўзлар,
Бу Боғлардан Бугун Баҳор Бегона,
Бундан Бехабардир Бечора Башар,
Бемакон Баётга Бозор Бегона.

Комментарии