Комментарии
- 22 ноя 2014 21:35Ξ MUXRIDDIN Ξ

- 22 ноя 2014 22:01Sherrux IbodovProsta super
- 25 ноя 2014 01:24Дилмуроджон Мирзаев
коил давомли болсин - 26 ноя 2014 07:34💯От Души💯хаммага рахмат
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Muhammad Yusuf sherlari
:💯От Души💯
Кимлар учун кўкдаги ойман,
қўл узатиб ета олмайди.
Ким учундир тупроқман,лойман,
тепкилашдан асло толмайди.
Яна кимлар хуснимга шайдо,
тенги йўқ деб қиёслар мохга.
Ярим кўнглим бўлмоқда адо,
алла кимлар итарар чохга.
Бировларга сўзим хуш ёқар,
такрор, такрор тингласам дейди.
Ким изимдан кир излаб боқар,
хатосини англасам дейди.
Кимдир бошим узра парвона,
ширин сўзи жонимга оро.
Ким дўзахга айлаб равона,
мехирни хам кўрмайди раво.
Яна кимдир ғариб бошимга,
ёғдиради бўхтон тошини.
Алла кимлар келиб қошимга,
тўкиб кетар аччиқ ёшини.
Асли кимман эй қодир Роббим,
кимгадир ер, кимгадир осмон.
Тош эканки чидади сабрим,
тош бўлмоғим шунчалар осон..!!!