Пашша.
Бир қанотида захар, иккинчисида эса - даво
Доктор Мустафо Иброхим Хасан, Ал-Азхар университетидаги юқумли касалликларни ташувчи хашаротларни ўрганиш ва изланиш маркази бошлиғи.
Хозирда фанга 50 000 яқин захарли хашаротлар маълум. Бу сон хайвонот дунёсининг бу намоёндалари врачлик амалиётида қўлланилиши мумкин бўлган биологик фаол бирикмларнинг қанча намунасини бериши мумкинлигини билдиради
Джоанна Кларк университети мутахассиси тўрт хил турдаги пашшалар қанотида антибиотик моддаларни аниқлади. Хозирда олимлар уларнинг аниқ кимёвий таркибини аниқлаш устида иш олиб боришмоқда... Бироқ бу янгилик 1400 йил олдин маълум эди
Бухорий ва Ибн Можжа хадислар тўпламида Абу Хурайра розияллоху анху Пайғамбар алайхиссаломдан шундай ривоят қилади: “Агар биронтангизнинг ичимлигингизга пашша тушиб қолса, дарҳол уни тўла ботириб сўнг чиқариб ташласин, чунки хақиқатан, унинг бир қанотида дард, иккинчисида эса даво бордир.
Шунингдек Насоий ва Ибн Можжа хадислар тўпламида Абу Саъд ал Худрийдан қуйидаги хадис ривоят қилинади: Пайғамбар алайҳиссалом: “Хақиқатан, пашшанинг бир қанотида заҳар, иккинчисида эса даво бордир; ва агар пашша таомга тушиб қолса, уни тўла ботиринг, чунки аввал захар ажралади, сўнгра эса шифо бўлади” дедилар
Мазкур изланиш давомида қуйидаги тўрт турдаги пашшаларнинг иккала қанотидаги микроорганизмлар ўрганилиб чиқилди: хона пашшаси, уй пашшаси, папатач москити ва оддий чивин. Бу хашаротларнинг хар бири кўплаб бактериялар ташувчиси эканлиги аниқланди, аммо уларнинг ичида микроблар сони бўйича олдинги ўринда хона пашшаси ва уй пашшаси бўлиб чиқди.
Изланиш натижаларига кўра хар хил турдаги замбуруғлар, шунингдек граммусбат ва грамманфий қатордаги бактериялар аниқланди. Бунда хамма кузатилаётган хашаротларда сон жихатдан граммусбат бактриялар кўп эди ва улар ўнг қанотда жойлашган эди. Шунингдек маълумки бу бактериялар юқори ва паст харорталарга, кимёвий моддалар таъсири ва нурланишга чидамлидир
Грамманфий бактерияларга келсак, улар тиббиёт нуқтаи назаридан эътиборга молик, чунки улар касаллик чақириши мумкин. Бу бактерияларнинг уч тури аниқланди: Erwinia(Эрвиния), Salmonella (Сальмонелла) и Pseudomonas(Псевдомонадалар). Улар одамлар, хайвонлар ва ўсимликларни зарарлайди ва улар хона ва уй пашшалари юзасида аниқланган.
Шунингдек ачитқи бактрияларининг куртакланиш усули билан кўпаядиган икки штами ва кўпчилик турдаги бактерияларни ўлдирадиган антибиотик моддалар ажратувчи Empusa muscae(Эмпуза муска)паразитли замбуруғи аниқланди.
Изланиш кўрсатишича, Erwina, Salmonella ва Lactobacillus gasseri каби баъзи бактериялар кучсиз таъсирга эга. Бироқ 5 турдаги бошқа бактриялар ажратиб олиндики, улардан: P. aeruginosa, B. subtilis, B. circulans, S. aureus, L. animalis, бошқа микробларни нейтраллаш борасида юқори самарадорликка эга.
B. circulans (Бациллус циркулянс) ўзини энг кучли турдаги бактерия сифатида намоён қилид – юқори ва паст хароратларга, нурланиш ва кимёвий моддалар таъсирига чидамли ва пашшанинг ўнг қанотида жойлашган. Яъни агар пашша совуқ ёки иссиқ таомга тушиб қолса фойдали бактериялар ўзининг хусусиятларини йўқотмайди ва минимал концентрациядаги фаол моддалар бошқа турдаги микробларни бартараф қила олади.
Эксперимент мобайнида аниқланишича Bacillus circulans ажратадиган модда жуда кичик дозада хам (5мг/мл) кўплаб граммусбат ва грамманфий баетрияларни ўлдира олади.
Bacillus circulans таъсирига энг берилувчан микроорганизм турлари B. subtilis (сано таёқчаси) и S. aureus (тилларанг стафилококк), булар энг кўп касаллик чақирувчи бактриялардир, чунки кўз, меъда, йўғон ичак яллиғланиши чақириши, сийдик-таносил аъзоларини, марказий асаб тизмини зарарлаши мумкин, бундан ташқари озиқ овқат махсулотларининг айнишига сабаб бўлади.
Пайғамбар Мухамад соллалоху алайхи вассаллам бекорга пашшани ичимлик ёки таомга ботиришни буюрмаганлар. Бактрия ва замбуруғлар томонидан антибиотик моддаларнинг ажралиш жараёни ишга тушиши учун мухит керак, мазкур холатда бу мухит таомдир.
Экперимент давомида аниқланишича, зарарли бактерияларни ўлдирувчи фаол моддалар замбуруғ хужайраларидан фақат суюқликни шимганидан кейин ажралар экан. Сўнгра хужайра шишади ва ичидаги барини атрофга сачратиб ёрилади ва бу зарарли микроорганизмларни жарохатлайди. Шунингдек аниқландики, суюқликдаги бу моддалар 2 мм масофага отилар экан, бу эса микроорганизм ўлчамига нисбатан астрономик хисобланади.
Олимлар, шу жумладан доктор Мустафо Хасан томонидан олиб борилган аввалги изланишларда аксарият қисми пашшанинг ташқи юзасида жойлашган патологик бактериялар аниқланган, аниқроғи – оёқларида ва қорнида. Бу бактериялар кўз касалликлари, нафас, хазм қилиш, сийдик-таносил тизимлари ва марказий асаб тизими касалликлари, шунингдек тиф ва бошқа кўплаб касалликлар учун “жавобгар” эди.
Бироқ, эксперимент мобайнида, пашшани моддага ботирилгандан кейин, ижобий бактериялар бир қатор замбуруғлар билан биргаликда юқорида зикр қилинган касалликларни чақирувчи микроорганизмларни ўлдирувчи антибиотиклар ажрата бошлашди.
Мазкур хадис олимлар олдида фақатгина пашшани ўрганиш билан ўнлаб антибиотикларни очиш учун кўплаб имкониятлар яратади. Айниқса агар ер юзида пашшаларнинг тури 64000га яқинлигини, уларда яшайдиган микрорганизмлар эса хашаротнинг яшаш мухитини акс эттиришини инобатга олинса. Бошқача айтганда, Африкадаги пашша ташийдиган касаллик, унинг америкадаги қариндошиникидан фарқ қилади.
etibor va sabringiz uchun kattakon raxmat. olloh sizdan rozi bo'lsin
arzimidi.