Дисплазия - чаноқ-сон суяклари хасталиги Дисплазия — бу тос суяги чуқурчасининг туғма яхши ривожланмаганлиги бўлиб, бўкса суяги билан сон суяги туташган жойда нуқсон кузатилади. Бундай болаларда сон суяги билан бўкса суяги туташган жой чиқиб кетишга мойил бўлади, яхши ўсмайди. Дисплазия кўпинча наслдан ўтадиган нуқсон саналса-да, гоҳида ҳомиладорлик даври оғир кечган холатларда ҳам юзага келиши мумкин. Масалан, ҳомиладорликнинг биринчи ойларида токсикознинг оғир ўтиши, ҳомила атрофидаги сувнинг камлиги, нотўғри жойлашиши, ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида бўлажак онанинг инфекцион касалликларга чалиниши, аёл етарлича озиқланмаганлиги, ҳомиладорлик даври камқонлик билан кечганда, ташқи муҳитнинг турли зарарли (дори-дармонлар, тамаки, спиртли ичимликлар) таъсирлари сабабли ҳам юзага келади. Касаллик қанча эрта аниқланса, уни даволаш ҳам шунча тез ва асоратларсиз бўлади. Бунинг учун ҳар бир гўдакни туғруқхонадаёқ ортопед кўригидан ўтказиш лозим. Гўдакнинг оёқларида дисплазия белгиларини ташқи томондан ҳам қараб аниқлаш мумкин. Аввало, болани чалқанча ётқизиб, оёғини тос-сон бўғими ва тизза бўғимидан буккан ҳолда сонни кериш керак. Бунда оёқлар бемалол керилмаса, шунингдек, оёқ сонларидаги бурмалари бир хил бўлмаса ҳам, болада дисплазия борлигига гумон уйғонади. Аммо эътиборли бўлинг, шифокор рентген кўригисиз болангизга дисплазия деб, аниқ ташхис қўйиши мумкин эмас. Дисплазия бир томонлама ёки икки оёқда ҳам баравар учрайди. Касалликни даволаш чоралари қуйидаги тартибда олиб борилади. Дастлабки босқичларида даволовчи машқлар, бир гуруҳ физотерапевтик муолажалар яхши самара беради. Даволашда оёқ сон суяклари керилиб, икки томонга очилиб туриш тавсия этилади. Шунинг учун оёқлар доимий керилиб туришини таъминлаш мақсадида турли шиналардан ҳам фойдаланилади. Даволаниш муддати касалликнинг даражасига қараб, бир ойдан уч ойгача, шиналар ёрдамида эса 3 ойдан 6 ойгача давом этади. Айрим ҳолларда, асосан боланинг ёши катта бўлса ёки касалликнинг оғир даражаларида бир йилгача чўзилиши ҳам мумкин. Дисплазия вақтида аниқланиб, даво чоралари кўрилмаса, касаллик ривожланиб, сон суягининг чиқишига қадар бориб етиши мумкин. Бу эса касалликнинг оғир даражаси бўлиб, унда даволаниш қийинлашади ва операциягача олиб боради. Касалликка чалинган, вақтида даволанмаган болалар юрганда тез чарчайдиган, оёғини қийшиқ босадиган бўлади. 20-25 ёшдан кейин қизларда туғруқ жараёни оғир кечиши, туғруқдан сўнг оёқларда кучли оғриқ, оқсоқланиш бутунлай юролмай қолиш ҳолатлари юзага келиши мумкин. Дисплазияни дастлабки босқичларида уй шароитида даволаш чоралари - Гўдагингиз оёқларини кенг очган ҳолда, жуфтламасдан йўргакланг. - Чаноқ-сон бўғимини ҳаракатлантирувчи даволаш жисмоний машқларини қилдиринг. Машқлар боланинг оёқларини керишга қаратилган бўлиши лозим. Бунинг учун болани чалқанча ётқизиб, тиззаларидан ушлаб букинг. Аста-секин оғритмасдан енгил айлана ҳаракат қилдиринг. Машқ кунига 6-7 марта бажарилиб, ҳар гал 15-20 тадан ҳаракатни ташкил этиши керак. Осиё ва Африка мамлакатларида дисплазия умуман учрамас экан. Сабаби, у ерда болалар йўргакланмас, оналар эса болаларининг оёқларини икки томонга ташлаб кўтаришаркан. Айнан шу ҳаракатлар натижасида чаноқ сон суяклари дисплазияси ўз-ўзидан даволаниб кетаркан. Дисплазия қизларда етти баробар кўп учрайди. Сабаби, қизларнинг суяклари дисплазияга мойил шаклда бўларкан.
Саломат булинг!
:🕋🕋 🕋🕋
Дисплазия - чаноқ-сон суяклари хасталиги
Дисплазия - чаноқ-сон суяклари хасталиги
Дисплазия — бу тос суяги чуқурчасининг туғма яхши ривожланмаганлиги бўлиб, бўкса суяги билан сон суяги туташган жойда нуқсон кузатилади. Бундай болаларда сон суяги билан бўкса суяги туташган жой чиқиб кетишга мойил бўлади, яхши ўсмайди.
Дисплазия кўпинча наслдан ўтадиган нуқсон саналса-да, гоҳида ҳомиладорлик даври оғир кечган холатларда ҳам юзага келиши мумкин. Масалан, ҳомиладорликнинг биринчи ойларида токсикознинг оғир ўтиши, ҳомила атрофидаги сувнинг камлиги, нотўғри жойлашиши, ҳомиладорликнинг дастлабки ойларида бўлажак онанинг инфекцион касалликларга чалиниши, аёл етарлича озиқланмаганлиги, ҳомиладорлик даври камқонлик билан кечганда, ташқи муҳитнинг турли зарарли (дори-дармонлар, тамаки, спиртли ичимликлар) таъсирлари сабабли ҳам юзага келади.
Касаллик қанча эрта аниқланса, уни даволаш ҳам шунча тез ва асоратларсиз бўлади. Бунинг учун ҳар бир гўдакни туғруқхонадаёқ ортопед кўригидан ўтказиш лозим. Гўдакнинг оёқларида дисплазия белгиларини ташқи томондан ҳам қараб аниқлаш мумкин. Аввало, болани чалқанча ётқизиб, оёғини тос-сон бўғими ва тизза бўғимидан буккан ҳолда сонни кериш керак. Бунда оёқлар бемалол керилмаса, шунингдек, оёқ сонларидаги бурмалари бир хил бўлмаса ҳам, болада дисплазия борлигига гумон уйғонади.
Аммо эътиборли бўлинг, шифокор рентген кўригисиз болангизга дисплазия деб, аниқ ташхис қўйиши мумкин эмас.
Дисплазия бир томонлама ёки икки оёқда ҳам баравар учрайди. Касалликни даволаш чоралари қуйидаги тартибда олиб борилади. Дастлабки босқичларида даволовчи машқлар, бир гуруҳ физотерапевтик муолажалар яхши самара беради. Даволашда оёқ сон суяклари керилиб, икки томонга очилиб туриш тавсия этилади. Шунинг учун оёқлар доимий керилиб туришини таъминлаш мақсадида турли шиналардан ҳам фойдаланилади. Даволаниш муддати касалликнинг даражасига қараб, бир ойдан уч ойгача, шиналар ёрдамида эса 3 ойдан 6 ойгача давом этади. Айрим ҳолларда, асосан боланинг ёши катта бўлса ёки касалликнинг оғир даражаларида бир йилгача чўзилиши ҳам мумкин.
Дисплазия вақтида аниқланиб, даво чоралари кўрилмаса, касаллик ривожланиб, сон суягининг чиқишига қадар бориб етиши мумкин. Бу эса касалликнинг оғир даражаси бўлиб, унда даволаниш қийинлашади ва операциягача олиб боради.
Касалликка чалинган, вақтида даволанмаган болалар юрганда тез чарчайдиган, оёғини қийшиқ босадиган бўлади. 20-25 ёшдан кейин қизларда туғруқ жараёни оғир кечиши, туғруқдан сўнг оёқларда кучли оғриқ, оқсоқланиш бутунлай юролмай қолиш ҳолатлари юзага келиши мумкин.
Дисплазияни дастлабки босқичларида уй шароитида даволаш чоралари
- Гўдагингиз оёқларини кенг очган ҳолда, жуфтламасдан йўргакланг.
- Чаноқ-сон бўғимини ҳаракатлантирувчи даволаш жисмоний машқларини қилдиринг.
Машқлар боланинг оёқларини керишга қаратилган бўлиши лозим. Бунинг учун болани чалқанча ётқизиб, тиззаларидан ушлаб букинг. Аста-секин оғритмасдан енгил айлана ҳаракат қилдиринг.
Машқ кунига 6-7 марта бажарилиб, ҳар гал 15-20 тадан ҳаракатни ташкил этиши керак.
Осиё ва Африка мамлакатларида дисплазия умуман учрамас экан. Сабаби, у ерда болалар йўргакланмас, оналар эса болаларининг оёқларини икки томонга ташлаб кўтаришаркан. Айнан шу ҳаракатлар натижасида чаноқ сон суяклари дисплазияси ўз-ўзидан даволаниб кетаркан.
Дисплазия қизларда етти баробар кўп учрайди. Сабаби, қизларнинг суяклари дисплазияга мойил шаклда бўларкан.