* * *

Сиз жуда ғалати тушлар кўрасиз,
Майин жилмаясиз уйқунгизда ҳам.
Билмайман, нимани хаёл қиласиз,
Биламан,
сиз - жуда бахтиёр одам!
Орзу қиламан мен шундай уйқуни,
Ширин тушлар кўрсам худди сиз каби!
Лоақал тушимда бахтли бўлсаму
Уйғониб кетмасам эди бир умр!
...сиз жуда бахтиёр тушлар кўрасиз...

* * * - 817022949309

Комментарии

Комментариев нет.