Бир киши ҳайвонот боғи очиб, унга кириш нархини 200 доллар қилиб белгилабди.

Аммо, неча кун ўтмасин, негадир ҳеч ким унга киришни хоҳламабди. У киши нархни 100 долларга туширибди, аммо ҳайвонот боғига ҳеч ким келмасмиш. Нарх 50 долларга пасайтирилибди. Шунда ҳам бирорта меҳмон бош суқмабди.
Шундан кейин ҳайвонот боғининг эгаси унга киришни бутунлай бепул қилибди. Ичкари одамлар билан тўлгач, у қафасдаги шерни қўйиб юборибди ва чиқиш нархини 500 доллар қилиб белгилаб қўйибди.
П/С: Қиссадан хисса шуки, ҳар хил бепул, текин нарсалар ҳақида эшитсангиз, дарров чув тушманг, балки улар ҳам шерни қафасдан чиқариб, сизни кутиб туришгандир...
Телеграм Каналимизга обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/qoraatirgul9

Комментарии

Комментариев нет.