Не савоб, не гуноҳ нимани билдикБиров йиғлаганда устидан кулдик.Атайлаб кимгадир ёмонлик қилдик.Алданиб қолмайлик ёлғон рўёгаУстун бўлармидик фоний дунёга...!Яхшилардан ўрган, олгин андоза,Мурувват, эҳсонни қилма овоза.Ҳалол юр, ҳалол е, дилни тут тоза,Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга,Устун бўлармидик фоний дунёга...!Бировга пеш қилма кароматингни,Кўз-кўз этма асло ибодатингни.Аллоҳ баҳолагай ҳар бир одатингни,Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга,Устун бўлармидик фоний дунёга...!Гоҳ ғамгин яшадик, гоҳида қувноқ,Барига шукрона қилмасак гунох.Бу дунё бизларга омонат даргоҳ,Алданиб қолмайлик ёлғон рўёгаУстун бўлармидик фоний дунёга...!Бўғизга келганда энг сўнгги нафас,Шаҳодат каломин айта олсак бас.Қолган бари бир пул ўткинчи ҳавас.Алданиб қолмайлик ёлғон рўёгаУстун бўлармидик фоний дунёга...!Биз ажралиб қолдик фақир-у бойга,Бугун эҳсон бермай қуйдик гадойга.Ҳаммамиз борамиз икки метр жойга.Алданиб қолмайлик ёлғон рўёгаУстун бўлармидик фоний дунёга!.
Dilkash she'rlar
:Hasan Tojiyev
АЛДАНИБ ҚОЛМАЙЛИК ЁЛҒОН РЎЁГА!
Не савоб, не гуноҳ нимани билдик
Биров йиғлаганда устидан кулдик.
Атайлаб кимгадир ёмонлик қилдик.
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Яхшилардан ўрган, олгин андоза,
Мурувват, эҳсонни қилма овоза.
Ҳалол юр, ҳалол е, дилни тут тоза,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга,
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Бировга пеш қилма кароматингни,
Кўз-кўз этма асло ибодатингни.
Аллоҳ баҳолагай ҳар бир одатингни,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга,
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Гоҳ ғамгин яшадик, гоҳида қувноқ,
Барига шукрона қилмасак гунох.
Бу дунё бизларга омонат даргоҳ,
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Бўғизга келганда энг сўнгги нафас,
Шаҳодат каломин айта олсак бас.
Қолган бари бир пул ўткинчи ҳавас.
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга
Устун бўлармидик фоний дунёга...!
Биз ажралиб қолдик фақир-у бойга,
Бугун эҳсон бермай қуйдик гадойга.
Ҳаммамиз борамиз икки метр жойга.
Алданиб қолмайлик ёлғон рўёга
Устун бўлармидик фоний дунёга!.