Дод солганни дарди бор деманг,

Керилганни қадри бор деманг.
Дил қувнатиб, очилган чаман,
Ҳар бир гулни атри бор деманг.
Бойлиги бор бахти бор деманг,
Султонлардек тахти бор деманг.
Мухаббатнинг кўпдир бозори,
Севишсалар аҳди бор деманг.
Сипо юрса ақли бор деманг,
Нодонликни накли бор деманг.
Олма пишиб тушмас оғизга,
Меҳнат қилмай нақди бор деманг.
Тоғ кўринса қори бор деманг,
Гўзалларни ёри бор деманг.
Хиёнатга ошно кимсанинг,
Диёнату ори бор деманг.

Комментарии

Комментариев нет.