АПЛ 1-тур.

"Ливерпуль" - "Саутгемптон" ҳамда "Ньюкасл" - "Ман Сити". Анонс
Англия Премьер-лигаси 1-тур учрашувлари давом этади. Якшанба дастуридан иккита учрашув ўрин олган. Аввал, Англия вице-чемпиони “Ливерпуль” “Саутгемптон”га қарши майдонга тушса, кейин амалдаги чемпион – “Манчестер Сити” сафарда “Ньюкасл” билан куч синашади.
“Ливерпуль” – “Саутгемптон”
Майдон:“Энфилд”
Бошланиш вақти:17-август, 17:30
Бош ҳакам:Марк Клаттенбург
Мазкур учрашув қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Аввало, “қизиллар” Суарессиз ўйинга тушишади. Ундан ташқари “мерсисайдликлар” сафида уч нафар янги футболчилар собиқ жамоасига қарши ўйин олиб боради. Ёзги трансферда бозори чаққон бўлган “Саутгемптон” эса бутунлай ўзгача таркиб билан ҳаракат қилади. Сўнгги бор жамоалар тўқнаш келишганда “Ливерпуль” сафарда “Саутгемптон”ни йирик ҳисобда мағлуб қилганди.
“Ливерпуль” ҳамда “Саутгемптон” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30 бошланиши режалаштирилган.
“Ньюкасл” – “Манчестер Сити”
Майдон:“Сент-Жеймс Парк”
Бошланиш вақти:17-август, 20:00
Бош ҳакам:Мартин Аткинсон.
Якшанба дастуридан ўрин олган иккинчи учрашув “Ньюкасл” ҳамда “Ман Сити”ўртасида ўтказилади. Амалдаги чемпионлар янги куч билан чемпионликни ҳимоя қилишади.
Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Таҳминий таркиблар билан тинишинг:
Ньюкасл Юнайтед:Крул; Янмаат, Колоччини, Уильямсон, Гайдара; Колбэк, Анита, Сиссоко, Кабелла; Ривьера, Феррейра.
Манчестер Сити:Харт; Клиши, Компани, Настасич, Коларов; Фернандо, Яя Туре, Сильва, Насри; Йоветич, Джеко
АПЛ 1-турини эртага, "Бернли" ҳамда "Челси" учрашуви якунлаб беради.

АПЛ 1-тур. - 578757885591

Комментарии