(рэтро-мистика) Мени беҳуш ҳолатда йиқилган холатда топишибди. Кўзимни зўрға очганимда мени йўлак бўйлаб замбилда олиб кетишарди. — Қаёққа? — сўрабқолди ҳамшира икки барваста замбил кўтарган йигитлар ортидан ҳалослабкелаётган бошқа ҳамширага . — Балким, алоҳида хонагамас, балким умумийгадир? Мен ташвишга тушаман. — Нима учун умумийга ётишим керак, агарда алоҳида ўрин бўлса ? Ҳамшира опалар менга шу қадар ачиниш нигоҳи билан қарашдики, мен бу сўзсиз истиқболга асло тушунмадим. Бу қарашларни кейинроқ тушунибетдим, алоҳида палатага ётқизиладиган беморларнинг ўлими яқинлиги сабаб бошқа беморлар кўрмаслигини таъминлашган экан. — Шифокор алоҳида хона деди, — такрорлади менинг ҳамширам. Мен ҳотиржам бўла қолдим. Кароватда кўзларимни очганимда эса ўзимни шу қадар ҳазин ва дилгир сездимки, энди менга ортиқ ҳеч қаёққа шошилиш керакмасдек, ўзим эса ҳеч кимга муҳтожлик кўрмаётгандек таасуротда қолгандим. Мен даъфатан бутун мавжуд борлиқдан айро тушиб қолгандек ҳисга чўлғандим, ва ташқи оламимдаги ҳар бир ходисот энди менга асло қизиқмасдек туюла бошлади. Мени энди ҳеч нима ва ҳеч ким қизиқтирмай қўйганди. Гўё мен ваниҳоят ором топиш учун етиб келгандим. Бу ҳис жуда фараҳбахш эди. Ваниҳоят мен ўз ўзим билан танҳо қолдим, ўз руҳим ва ўз шаҳсий ҳаётим билан. Танҳо Мен ва Мен . Барча муммоларим хам , ташвиш-у икир чикирлар буткул менинг ҳаётимдан чиқиб кетганди. Мана шу митти ва қисқа муддатли елиб-югуришлар Бутун Азал Коинот олдида арзимас бир заррадек туюлибқолди. Ва мен Ўлим ва Ҳаёт оралиғида сонияда унутиладиган рўё эканимни ҳис қилдим… Ана шунда борлиғимда чин Ҳаёт порлаб кетгандек бўлди! Бу ҳатто жуда ёқимли ва қойилмақом ҳол эди: субҳидамдаги қушлар сайраши, дераза ва девор бўйлаб караватим узра заррин таралаётган офтоб нурлари, деразам ойнасидан менга шитирлаётган дараҳтларнинг тилларангга кирган барглари, кузги тўқ зангори тусдаги осмон хам, уйқудан уйғонаётган шаҳар шовқини — машиналар чинқириғи, ишга ўқишга шошаётган пошналарнинг асфальтдаги садоси, ерга тўкилиб қисирлаётган кузги ҳазонлар шивири… Аллоҳим, нақадар бетакрор Ҳаёт! Мен буни фақатгина ҳозир англабетган эдим… — Ҳўш нима қилибди, — ўзимга ўзим гапирдим. — Асосийси кеч бўлса хам англаб етдимку. Ҳали бир қанча куним бор, чин дилдан лаззат топишимга умрим етади. Руҳимдаги бу қадар енгиллик ва сокин бахтдан бутун вужудимда ёқимли титроқ турди- Аҳир менга хамма неарсадан кўра Худо энг яқин бўлган экан. Кеч бўлса хам буни тушуниб етдим-ку! — Аллоҳим! — севиниб кетдим . — Менга Ҳаётни нақадар яхши ва тотли эканлигини билдирганинг учун уни севиб қолишимга изн берганинг учун беҳисоб шукур! Алҳамдиллоҳ. Энди менга Ўлим хам қўрқинчли эмас, ёқимли бўларкан! Мени мангу ҳаловат ва сокин бахт шу қадар қамраб олган эди. Оҳиста баландлик узра учиб кетаётгандек эдим. Зарҳал ранг Илоҳий Ишқ нурлари мени тобора юқорига кўтариб боришарди. Вужуд руҳимни илиқ қувват оқиб кираётгандек эди. Гўёки , бу Ишқ буюк уммон тўлқинларидек zafaroff менинг оёқларимга сарғуш урилар, оғир ҳаво хам тўсатдан енгил ва ширин ела бошлади. Ўзимча ҳис этдим, мени қуршаб олган ҳар бир борлиқ қувват оқимига чўлғанганча мени ўраб олди. Мен Ошиққа айланган эдим! Бу Ҳаёт ва унинг бутун шакли шамойилига бўлган гўзал ишқ эди. «Ўткир даражали тўртинчи босқичли лейкоз», алоҳида палатага хамма нарса имкониятли эди. Сабаби бемор исталган вақт жон бермоғи мумкинлиги сабаб, унинг ҳузурига ҳар бир яқини эркин кира олишар эди. яқинларим (ота онам ўткан йили вафот этган, қолган укам ва опам, бувим ва амаким ва кеннайим тоғам ва холамлар) тез орада муқаррар бўлган мотамга ҳойибона тараддуд кўришар, аммо видолашиш учун ҳузуримга киришганида ўзларидан ясама қиёфа кийиб олишарди. Мен уларнинг азобини ҳис қилардим: ўлаётган одам билан нима ҳақида гаплашиш мумкин? Устига устак ўлажагини беморни ўзи хам билса. Мен уларнинг ҳотиржамликка уринаётган чеҳраларига қараб кулгим қистарди. Аммо мен уларни хаммасини кўриб турганимдан ғоят шод эдим: хатто йиллаб юз кўрмас бўлиб кетган кенжа амаким ва энг яқин дўстим бўлган ва тақдир синовлари сабаб кўчиб кетган дўстим Муҳаммад Исо хам ҳабар топиб келишган эди ! Аммо хаммасидан кўра мен уларга ўзим кашф этган Олий Ишқ сирини — Бахт лаҳзаларини баҳам кўргим келарди! Улар хам бахтли бўлишини истардим чин юракдан ахир. Мен улар билан турли хил латифалар сўзлар, ҳаётимда бўлган ва айтишга уялган кулгули ва баъзан ҳижолатли ҳотираларимни сўзлаб завқланардим. Улар чин дилдан яйрашар, йиллар давомида чўккан ғуборлари тарқабилк марта мени ростманасига кўриб туришгандек ҳотиржам бўлиб қолардилар. Таҳминан учинчи куни тўшакда ётаверишдан зерикдим, мен караватимдан туриб палатамда сайр қилиб юра бошладим, дераза токчасига ўтириб ташқарини томоша қила бошладим, мени кўрган шифокорим эса фиғони фалакка чиқиб даҳшатга тушди сўнг эса туришим мумкинмаслигини зап куч билан уқтира кетди. Мен ростманасига ажабланардим: — Бу нимани ўзгартиради, аҳир? — Йўқ, — шунда шифокорим асабийлашарди. — Барибир юришингиз мумкин эмас — Нима учун? — Сизга тана ўлими ташҳиси қўйилган. Сизнинг яшаш имконингиз йўқолаётганда сиз бемалол ўриндан туриб юрибсиз. Орадан тўртинчи кун хам ўтиб кетди — менга белгилашган муддат. Мен эса ўлмаётгандим, унинг ўрнига иштаҳа билан бананга қўшиб шоколадли қайлани пок покиза туширардим. Мен ўзимни яхши ҳис қилардим. Аммо шифокоримнинг аҳволи ёмонлашди: шўрлик ҳеч нарсага тушунмаётганди. Таҳлилларим ўзгармаган, қоним хамон рангпар пушти тусда лак лак томчилаб турар, мен эса бемалол залга тушиб телевизорда севимли "Севги Изтироби" сериалимни томоша қилардим. Шифокорим ҳижолатдан ер ютиб юборишга хам рози бўлиб турганида унга раҳмим кела бошлади. Ишқ ўзгаларга қувонч ҳадя этиш дегани хамдир. — Духтир ака, ўзи сиз қанақа таҳлилимни кўришни истардингиз? — Хм, ҳар қалай мана бунақа бўлса эди. — У қоғозчага аллақандай рақамлар ва ҳарфларни ёзди. Албатта мен ҳеч балони тушунмасдим аммо диққат билан ёзувни ўқиб чиқдим. Шифокорим менга ажабланиб тикилиб турди-да сўнг тўнғилаганча мени тарк этди. Эрталаб соатда шахсий шифокорим ўша асабий холатда ичкарига кирди ва қичқириб ширин уйқумни бузди: — Буни қандай қилдингиз?! — Нима қилибман? — Таҳлиллар! Улар кеча мен сизга ёзиб кўрсатганимдақа бўлиб қолибди. — Ха-а! Мен қаердан билай? Ха шунга шунчами, нима фарқи бор а? Шундай қилиб мени умумий палатага олишди. яқинларим энди кам кам келадиган бўлиб қолишди. Хатто мудхиш мотам таъсири хам йироқлашгандек. Аммо дўстим Исо ҳали менга тўймаган тез тез zafaroff келиб турарди. Бу эса мени унутилибкетган собиқ болалик завқи шавқимга қайта ва қайта етакларди. Палатада мендан бошқа бешта бемор бор. Улар тўшакларидан асло туришмас, хаммаси турфа хил ёшдаги эркаклар ва йигитлар эди. Уларнинг ичида битта татар болача хам бор эди. Улар сокин ва маҳзун қиёфада шифтга боққанча жимгина ўз ажалларини кутиб ётишарди. Мен бор йўғи уч соатгина чидаб тура олдим. Менинг Ишқим ич ичимда бўғила бошлади.Потирлай кетди. Зудлик билан нимадир қилмоғим шарт. Боя Исо яширинча менга тарвуз келтириб кетганди. Шарта караватим тагидан тарвузни олдим, секин ҳиром айлаганча хамманинг заиф нигоҳлари остида тарвузни ўртадаги стол ёнига олиб бордим ва баланд овозда баёнот қилдим: — Тарвуз кимётерапиядан кейинги ташналикни қолдиракан. Хона узра беғубор қорнинг сармаст ифори таралди. Стол узра қолганларнинг иродасизларча талпинишганини кўриб турардим. — Ростан хамми? — Ээ бўлмасам-чи, — билимдонлардек қақаладим, ичимда эса: «Итимдан биламанми ўзи» дея минғиладим. Тарвуз тарсилаб ёрилди. — Вой, ростанам ўтиб кетди, — шодон гап бошлади дераза ёнида ётадиган озғин амаки у одатда қўлтиқ таёқда юрарди. — Менда хам… Менда хам… — хурсанд бўлганича бошқалар хам севиниб пиқилашди. — Мана кўрдизми, — рози бўлгандек сўз бошладим саҳий мезбондек . — Бир куни менда шундай холат бўлганди … Шунақа латифа хам бор... Эшитгансизларми? Ярим кечаси соат иккида уйқусираб кўзи шишган ҳамшира опа асабий кирибкелди: — Вее , қачон хохолашни бас қиласизлар? Бутун қаватга уйқу бермаябсизлар! Уч кундан кейин эса менинг ёқимтой шифокорим ёнимга секин келиб гап бошлади: — Сиз бошқа палатага кўчиб ўта олмайсизми? — Э э. нимага? — Бу палатадаги хаммасининг ахволи бирдан яхшиланиб кетди. Қўшни хонада эса анчайин оғирроқ беморлар бор .... — Йўқ! — ирилади шерикларим. — Бериб бўпмиз. Мени қўйиб юборишмади. Фақат қўшни палатадан хам беморлар меҳмонга келиб суҳбат ва ҳазил мутойибаларимизга қўшилишарди. Мен нима сабабдан ьунақа бўлаётганини билардим. Шунчаки бизнинг палатада Ишқ ошён топганди. У ҳар бир қалбни нурли иплари билан боғлар ва ҳаловат ва ором туҳфа этарди. Мени айниқса бурчакда бўйнидан наркозли сим тортиб қўйилган ўн беш ёшли рус болакайга меҳрим тушиб қолган. Унинг оппоқ либосчаси миттигина қуёнчага ўхшатиб кўрсатарди. Мен унинг табассумини кўришни истардим. Аммо асло кулмасди.Унинг лимфа томирларидаги ўсимтаси жилмайишга йўл бермасди. Бир ҳафта ўткач эса илк марта уялиб миттигина бўлиб жилмайди. У дорилар таъсир қилиб тузалабошлаганини айтганида чинакам байрам бошланиб кетди. Ўзимизча стол безадик хамма топганини ўртага қўйди нақ шоҳона дастурҳон бўлди қўйди. Қўшни хонадан анча тузалиб қолган икки қиз ва опача хам чиқиб келди . Амакимдек бўлибқолган қўшни караватдаги ака шампан шароби топиб келди. Бироз қизиб олгач битта шеригимизнинг калонкали телефонидаги мусиқага рақсга тушиб кетдик. Тарақа туруқ шодумонлик шовқинидан навбатчи шифокор чопиб кириб келди ва бизга бироз тикилиб қолди сўнг: — Мен ўттиз йилдан бери ишлаб бунақасини биринчи марта кўраябман. Ортига ўгирилиб кетаркан биз узоқ вақт унинг чеҳрасидаги ифодани айтиб қиқирлабкулиб ўтирдик. Роса мазза қилдик. Мен ўзим ўқишга улгурмаган китобларни дўстим Исодан илтимос қилиб олиб келтириб ўқирдим, шеърлар ёза бошладим, деразадан томоша қилардим, қўшниларим билан суҳбатлашардим, йўлакда сайр қилардим ва мени қуршаб турган ва кўриб турган неки борки : китоблар, компот, қўшниларим, девор ортидги машиналар, кекса дарахтлар хаммасини яхши кўрардим. Менга бошқа дори бермай қўйишди фақат витаминлар ҳапдорисини эрмакка йўтардим. Аммо ниманидир каппалашиб керак-ку? Шифокорим мен билан деярли гаплашмай қўйди, фақат уч ҳафтадан кейин мени қабулига чақириб сокин оҳангда деди: — Сизнинг қонингиздаги гемоглобин нормалодамникидан кўра 20 даража юқори . Бўлади ортиқ кўтариш хам керакмас. Ҳаёлимда у ўзидан қониқмай қўйган. Гўёки у менинг ташҳисимда хатоликка йўл қўйгану эндиликда ўзини асло кечира олмаётганди. Аммо бундай бўлиши мумкин эмаслигини ўзи хам биларди. Хатто бир куни у менга хасрат хам қилиб қолди: — Мен сизнинг ташҳисингизни тасдиқлай олмайман. Аҳир ҳеч нарса сизни даволамаётган бўлса хам сиз тузалаябсиз. Бунинг эса иложи йўқ. — Менинг ташҳисим қанақайди ўзи? — Менинг ҳали ақлим етмади, — оҳиста жавоб берди у ва мени яна тарк этди. Менга жавоб беришаётганида шифокор аҳийри тан олди: — Бекор кетаябсиз. Ҳали қанча оғир беморларимиз бор. Бизнинг палатадан хаммамизга жавобберишди. қўшни хонадагиларнинг эса ўлим хавфи нақ 30 % га тушганди. Ҳаётим давом этмоқда.Фақат энди унга нисбатан қарашларим ўзгарган. Авваллар и мен оламга юқоридан четдан кузатиб яшаганлигимни эндиликда эса бу сароб эмас бир чин рўё каби ўз мазмунини топганди. Мазмун эса шу қадар оддий ва осон эдики. Шунчаки севишни билиш талаб этиларди ана шунда сенинг имкониятларинг чексиз қувватга эга бўларкан. Орзуларинг агар олий Ишққа йўғрилган бўлса албатта амалга ошиши муқаррар экан. Ва бу ҳаётингни ҳеч кимга алмаштиришга хам ҳавас қилиб ажратишга хам хатто мушкулликларда қолганингда азобидан хам бахт топиб яшашни бошларкансан. Аҳир чиндан хам Аллоҳга Ишқ бу мана шу Ҳаётимиз эмасми… (тамом)
→♥... Hikoyalar ...♥← →♥...Tayyor Niklar... ♥←
:™ΞՏฉŋ σՀιŋι ʘณฉ ณฉŋ ธฉŋι ʘไฉณฉŋΞ™
~ РЎЁ ...
(рэтро-мистика)
Мени беҳуш ҳолатда йиқилган холатда топишибди. Кўзимни зўрға очганимда мени йўлак бўйлаб замбилда олиб кетишарди.
— Қаёққа? — сўрабқолди ҳамшира икки барваста замбил кўтарган йигитлар ортидан ҳалослабкелаётган бошқа ҳамширага . — Балким, алоҳида хонагамас, балким умумийгадир?
Мен ташвишга тушаман.
— Нима учун умумийга ётишим керак, агарда алоҳида ўрин бўлса ? Ҳамшира опалар менга шу қадар ачиниш нигоҳи билан қарашдики, мен бу сўзсиз истиқболга асло тушунмадим. Бу қарашларни кейинроқ тушунибетдим, алоҳида палатага ётқизиладиган беморларнинг ўлими яқинлиги сабаб бошқа беморлар кўрмаслигини таъминлашган экан.
— Шифокор алоҳида хона деди, — такрорлади менинг ҳамширам.
Мен ҳотиржам бўла қолдим.
Кароватда кўзларимни очганимда эса ўзимни шу қадар ҳазин ва дилгир сездимки, энди менга ортиқ ҳеч қаёққа шошилиш керакмасдек, ўзим эса ҳеч кимга муҳтожлик кўрмаётгандек таасуротда қолгандим. Мен даъфатан бутун мавжуд борлиқдан айро тушиб қолгандек ҳисга чўлғандим, ва ташқи оламимдаги ҳар бир ходисот энди менга асло қизиқмасдек туюла бошлади. Мени энди ҳеч нима ва ҳеч ким қизиқтирмай қўйганди.
Гўё мен ваниҳоят ором топиш учун етиб келгандим. Бу ҳис жуда фараҳбахш эди. Ваниҳоят мен ўз ўзим билан танҳо қолдим, ўз руҳим ва ўз шаҳсий ҳаётим билан. Танҳо Мен ва Мен . Барча муммоларим хам , ташвиш-у икир чикирлар буткул менинг ҳаётимдан чиқиб кетганди. Мана шу митти ва қисқа муддатли елиб-югуришлар Бутун Азал Коинот олдида арзимас бир заррадек туюлибқолди. Ва мен Ўлим ва Ҳаёт оралиғида сонияда унутиладиган рўё эканимни ҳис қилдим…
Ана шунда борлиғимда чин Ҳаёт порлаб кетгандек бўлди! Бу ҳатто жуда ёқимли ва қойилмақом ҳол эди: субҳидамдаги қушлар сайраши, дераза ва девор бўйлаб караватим узра заррин таралаётган офтоб нурлари, деразам ойнасидан менга шитирлаётган дараҳтларнинг тилларангга кирган барглари, кузги тўқ зангори тусдаги осмон хам, уйқудан уйғонаётган шаҳар шовқини — машиналар чинқириғи, ишга ўқишга шошаётган пошналарнинг асфальтдаги садоси, ерга тўкилиб қисирлаётган кузги ҳазонлар шивири… Аллоҳим, нақадар бетакрор Ҳаёт! Мен буни фақатгина ҳозир англабетган эдим…
— Ҳўш нима қилибди, — ўзимга ўзим гапирдим. — Асосийси кеч бўлса хам англаб етдимку. Ҳали бир қанча куним бор, чин дилдан лаззат топишимга умрим етади.
Руҳимдаги бу қадар енгиллик ва сокин бахтдан бутун вужудимда ёқимли титроқ турди- Аҳир менга хамма неарсадан кўра Худо энг яқин бўлган экан. Кеч бўлса хам буни тушуниб етдим-ку!
— Аллоҳим! — севиниб кетдим . — Менга Ҳаётни нақадар яхши ва тотли эканлигини билдирганинг учун уни севиб қолишимга изн берганинг учун беҳисоб шукур! Алҳамдиллоҳ. Энди менга Ўлим хам қўрқинчли эмас, ёқимли бўларкан!
Мени мангу ҳаловат ва сокин бахт шу қадар қамраб олган эди. Оҳиста баландлик узра учиб кетаётгандек эдим. Зарҳал ранг Илоҳий Ишқ нурлари мени тобора юқорига кўтариб боришарди. Вужуд руҳимни илиқ қувват оқиб кираётгандек эди. Гўёки , бу Ишқ буюк уммон тўлқинларидек zafaroff менинг оёқларимга сарғуш урилар, оғир ҳаво хам тўсатдан енгил ва ширин ела бошлади. Ўзимча ҳис этдим, мени қуршаб олган ҳар бир борлиқ қувват оқимига чўлғанганча мени ўраб олди. Мен Ошиққа айланган эдим! Бу Ҳаёт ва унинг бутун шакли шамойилига бўлган гўзал ишқ эди.
«Ўткир даражали тўртинчи босқичли лейкоз», алоҳида палатага хамма нарса имкониятли эди. Сабаби бемор исталган вақт жон бермоғи мумкинлиги сабаб, унинг ҳузурига ҳар бир яқини эркин кира олишар эди. яқинларим (ота онам ўткан йили вафот этган, қолган укам ва опам, бувим ва амаким ва кеннайим тоғам ва холамлар) тез орада муқаррар бўлган мотамга ҳойибона тараддуд кўришар, аммо видолашиш учун ҳузуримга киришганида ўзларидан ясама қиёфа кийиб олишарди.
Мен уларнинг азобини ҳис қилардим: ўлаётган одам билан нима ҳақида гаплашиш мумкин? Устига устак ўлажагини беморни ўзи хам билса. Мен уларнинг ҳотиржамликка уринаётган чеҳраларига қараб кулгим қистарди. Аммо мен уларни хаммасини кўриб турганимдан ғоят шод эдим: хатто йиллаб юз кўрмас бўлиб кетган кенжа амаким ва энг яқин дўстим бўлган ва тақдир синовлари сабаб кўчиб кетган дўстим Муҳаммад Исо хам ҳабар топиб келишган эди ! Аммо хаммасидан кўра мен уларга ўзим кашф этган Олий Ишқ сирини — Бахт лаҳзаларини баҳам кўргим келарди! Улар хам бахтли бўлишини истардим чин юракдан ахир. Мен улар билан турли хил латифалар сўзлар, ҳаётимда бўлган ва айтишга уялган кулгули ва баъзан ҳижолатли ҳотираларимни сўзлаб завқланардим. Улар чин дилдан яйрашар, йиллар давомида чўккан ғуборлари тарқабилк марта мени ростманасига кўриб туришгандек ҳотиржам бўлиб қолардилар.
Таҳминан учинчи куни тўшакда ётаверишдан зерикдим, мен караватимдан туриб палатамда сайр қилиб юра бошладим, дераза токчасига ўтириб ташқарини томоша қила бошладим, мени кўрган шифокорим эса фиғони фалакка чиқиб даҳшатга тушди сўнг эса туришим мумкинмаслигини зап куч билан уқтира кетди.
Мен ростманасига ажабланардим:
— Бу нимани ўзгартиради, аҳир?
— Йўқ, — шунда шифокорим асабийлашарди. — Барибир юришингиз мумкин эмас
— Нима учун?
— Сизга тана ўлими ташҳиси қўйилган. Сизнинг яшаш имконингиз йўқолаётганда сиз бемалол ўриндан туриб юрибсиз.
Орадан тўртинчи кун хам ўтиб кетди — менга белгилашган муддат. Мен эса ўлмаётгандим, унинг ўрнига иштаҳа билан бананга қўшиб шоколадли қайлани пок покиза туширардим. Мен ўзимни яхши ҳис қилардим. Аммо шифокоримнинг аҳволи ёмонлашди: шўрлик ҳеч нарсага тушунмаётганди. Таҳлилларим ўзгармаган, қоним хамон рангпар пушти тусда лак лак томчилаб турар, мен эса бемалол залга тушиб телевизорда севимли "Севги Изтироби" сериалимни томоша қилардим.
Шифокорим ҳижолатдан ер ютиб юборишга хам рози бўлиб турганида унга раҳмим кела бошлади. Ишқ ўзгаларга қувонч ҳадя этиш дегани хамдир.
— Духтир ака, ўзи сиз қанақа таҳлилимни кўришни истардингиз?
— Хм, ҳар қалай мана бунақа бўлса эди. — У қоғозчага аллақандай рақамлар ва ҳарфларни ёзди. Албатта мен ҳеч балони тушунмасдим аммо диққат билан ёзувни ўқиб чиқдим. Шифокорим менга ажабланиб тикилиб турди-да сўнг тўнғилаганча мени тарк этди.
Эрталаб соатда шахсий шифокорим ўша асабий холатда ичкарига кирди ва қичқириб ширин уйқумни бузди:
— Буни қандай қилдингиз?!
— Нима қилибман?
— Таҳлиллар! Улар кеча мен сизга ёзиб кўрсатганимдақа бўлиб қолибди.
— Ха-а! Мен қаердан билай? Ха шунга шунчами, нима фарқи бор а?
Шундай қилиб мени умумий палатага олишди. яқинларим энди кам кам келадиган бўлиб қолишди. Хатто мудхиш мотам таъсири хам йироқлашгандек. Аммо дўстим Исо ҳали менга тўймаган тез тез zafaroff келиб турарди. Бу эса мени унутилибкетган собиқ болалик завқи шавқимга қайта ва қайта етакларди.
Палатада мендан бошқа бешта бемор бор. Улар тўшакларидан асло туришмас, хаммаси турфа хил ёшдаги эркаклар ва йигитлар эди. Уларнинг ичида битта татар болача хам бор эди. Улар сокин ва маҳзун қиёфада шифтга боққанча жимгина ўз ажалларини кутиб ётишарди. Мен бор йўғи уч соатгина чидаб тура олдим. Менинг Ишқим ич ичимда бўғила бошлади.Потирлай кетди. Зудлик билан нимадир қилмоғим шарт.
Боя Исо яширинча менга тарвуз келтириб кетганди. Шарта караватим тагидан тарвузни олдим, секин ҳиром айлаганча хамманинг заиф нигоҳлари остида тарвузни ўртадаги стол ёнига олиб бордим ва баланд овозда баёнот қилдим:
— Тарвуз кимётерапиядан кейинги ташналикни қолдиракан.
Хона узра беғубор қорнинг сармаст ифори таралди. Стол узра қолганларнинг иродасизларча талпинишганини кўриб турардим.
— Ростан хамми?
— Ээ бўлмасам-чи, — билимдонлардек қақаладим, ичимда эса: «Итимдан биламанми ўзи» дея минғиладим. Тарвуз тарсилаб ёрилди.
— Вой, ростанам ўтиб кетди, — шодон гап бошлади дераза ёнида ётадиган озғин амаки у одатда қўлтиқ таёқда юрарди.
— Менда хам… Менда хам… — хурсанд бўлганича бошқалар хам севиниб пиқилашди.
— Мана кўрдизми, — рози бўлгандек сўз бошладим саҳий мезбондек . — Бир куни менда шундай холат бўлганди … Шунақа латифа хам бор... Эшитгансизларми?
Ярим кечаси соат иккида уйқусираб кўзи шишган ҳамшира опа асабий кирибкелди:
— Вее , қачон хохолашни бас қиласизлар? Бутун қаватга уйқу бермаябсизлар!
Уч кундан кейин эса менинг ёқимтой шифокорим ёнимга секин келиб гап бошлади:
— Сиз бошқа палатага кўчиб ўта олмайсизми? — Э э. нимага?
— Бу палатадаги хаммасининг ахволи бирдан яхшиланиб кетди. Қўшни хонада эса анчайин оғирроқ беморлар бор ....
— Йўқ! — ирилади шерикларим. — Бериб бўпмиз.
Мени қўйиб юборишмади. Фақат қўшни палатадан хам беморлар меҳмонга келиб суҳбат ва ҳазил мутойибаларимизга қўшилишарди. Мен нима сабабдан ьунақа бўлаётганини билардим. Шунчаки бизнинг палатада Ишқ ошён топганди. У ҳар бир қалбни нурли иплари билан боғлар ва ҳаловат ва ором туҳфа этарди. Мени айниқса бурчакда бўйнидан наркозли сим тортиб қўйилган ўн беш ёшли рус болакайга меҳрим тушиб қолган. Унинг оппоқ либосчаси миттигина қуёнчага ўхшатиб кўрсатарди. Мен унинг табассумини кўришни истардим. Аммо асло кулмасди.Унинг лимфа томирларидаги ўсимтаси жилмайишга йўл бермасди. Бир ҳафта ўткач эса илк марта уялиб миттигина бўлиб жилмайди. У дорилар таъсир қилиб тузалабошлаганини айтганида чинакам байрам бошланиб кетди. Ўзимизча стол безадик хамма топганини ўртага қўйди нақ шоҳона дастурҳон бўлди қўйди. Қўшни хонадан анча тузалиб қолган икки қиз ва опача хам чиқиб келди . Амакимдек бўлибқолган қўшни караватдаги ака шампан шароби топиб келди. Бироз қизиб олгач битта шеригимизнинг калонкали телефонидаги мусиқага рақсга тушиб кетдик. Тарақа туруқ шодумонлик шовқинидан навбатчи шифокор чопиб кириб келди ва бизга бироз тикилиб қолди сўнг:
— Мен ўттиз йилдан бери ишлаб бунақасини биринчи марта кўраябман.
Ортига ўгирилиб кетаркан биз узоқ вақт унинг чеҳрасидаги ифодани айтиб қиқирлабкулиб ўтирдик. Роса мазза қилдик.
Мен ўзим ўқишга улгурмаган китобларни дўстим Исодан илтимос қилиб олиб келтириб ўқирдим, шеърлар ёза бошладим, деразадан томоша қилардим, қўшниларим билан суҳбатлашардим, йўлакда сайр қилардим ва мени қуршаб турган ва кўриб турган неки борки : китоблар, компот, қўшниларим, девор ортидги машиналар, кекса дарахтлар хаммасини яхши кўрардим.
Менга бошқа дори бермай қўйишди фақат витаминлар ҳапдорисини эрмакка йўтардим. Аммо ниманидир каппалашиб керак-ку? Шифокорим мен билан деярли гаплашмай қўйди, фақат уч ҳафтадан кейин мени қабулига чақириб сокин оҳангда деди:
— Сизнинг қонингиздаги гемоглобин нормалодамникидан кўра 20 даража юқори . Бўлади ортиқ кўтариш хам керакмас.
Ҳаёлимда у ўзидан қониқмай қўйган. Гўёки у менинг ташҳисимда хатоликка йўл қўйгану эндиликда ўзини асло кечира олмаётганди. Аммо бундай бўлиши мумкин эмаслигини ўзи хам биларди.
Хатто бир куни у менга хасрат хам қилиб қолди:
— Мен сизнинг ташҳисингизни тасдиқлай олмайман. Аҳир ҳеч нарса сизни даволамаётган бўлса хам сиз тузалаябсиз. Бунинг эса иложи йўқ.
— Менинг ташҳисим қанақайди ўзи?
— Менинг ҳали ақлим етмади, — оҳиста жавоб берди у ва мени яна тарк этди.
Менга жавоб беришаётганида шифокор аҳийри тан олди:
— Бекор кетаябсиз. Ҳали қанча оғир беморларимиз бор.
Бизнинг палатадан хаммамизга жавобберишди. қўшни хонадагиларнинг эса ўлим хавфи нақ 30 % га тушганди.
Ҳаётим давом этмоқда.Фақат энди унга нисбатан қарашларим ўзгарган. Авваллар и мен оламга юқоридан четдан кузатиб яшаганлигимни эндиликда эса бу сароб эмас бир чин рўё каби ўз мазмунини топганди. Мазмун эса шу қадар оддий ва осон эдики. Шунчаки севишни билиш талаб этиларди ана шунда сенинг имкониятларинг чексиз қувватга эга бўларкан. Орзуларинг агар олий Ишққа йўғрилган бўлса албатта амалга ошиши муқаррар экан. Ва бу ҳаётингни ҳеч кимга алмаштиришга хам ҳавас қилиб ажратишга хам хатто мушкулликларда қолганингда азобидан хам бахт топиб яшашни бошларкансан.
Аҳир чиндан хам Аллоҳга Ишқ бу мана шу Ҳаётимиз эмасми…
(тамом)