ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИЧА

Янги йилда янгича,
Эзгу орзу, тилаклар,
Қувончлардан шодланиб,
Урсин барча юраклар.
Янги йилда ҳаммага,
Кулсин бахт-у ,омадлар,
Ортда қолиб кетсинда,
Барча ёмон одатлар.
Қолиб кетсин илоҳим,
Қонҳўр кана,куялар,
Ўтмасин янги йилга,
Дўстлар,,Коррупция''лар.
Адоват-у, ҳусумат,
Қолиб кетсин чорасиз,
Қадам ташланг,, Бошлиқ''лар,
Янги йилга,,Пора''сиз.
Йўқ бўлсин,,Шапка''лари,
Тошдек қотсин,,Доля'',
Эски йилда хор бўлиб,
Қолсин ,,Монополия'',
Омон бўлсин ҳамма бош,
Сиҳат бўлсин ҳар танлар,
Газ,электр мўл бўлиб,
Ишлаб кетсин,,Метанлар"
Имонсиз,лўттибознинг,
Омади ҳеч кулмасин,
,,Дори"бизнеси сабаб,
Ҳеч бир бола ўлмасин.
Шукроналик ҳар дилда,
Эссин мунгли саболар,
Арзон бўлсин, ошмасин,
Бозорда нарх-наволар.
Берсин Қодир Аллоҳим,
Оилаларга даромад,
Шахт-шижоат ёшларга,
Кексаларга ҳаловат.
Рўёб бўлсин,ижобат,
Ҳалқим орзу,ўйлари,
Тараққиёт йўлида,
Бирлашайлик дўстларим.
Ҳар кўнгилда имоннинг,
Нур, зиёси сўнмасин,
Ғирромлигу, шумликлар,
Янги йилга ўтмасин.
Янги йилда янгича,
Яшнасин ҳур маконим,
Равнақ топсин,юксалсин,
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНИМ.🎄
ТОЖИКИСТОНИМ
2024 йил ҳаммага бахт омад олиб келсин.
✍Хуршид Карим
Муаллифга РАҲМАТ

Комментарии

  • 29 дек 2023 20:04
    Ҳурматли гуруҳ қатнашчилари:
    Ҳаммаларингни кириб келаётган янги йил билан
    чин қалбимдан табриклайман...
    Сизларга соғлик тинчлик хотиржамлик оилавий бахт туганмас бойлик
    Картага ойлик
    Тилайман....
    Нима орзу ният қилган бўлсаларинг янги йилда Яратган парвардигорим ўзи насиб айласин...
    Билиб билмай қилган хатоларим бўлса кечириб қўясизлар...
    Яхши кайфият ҳеч қачон тарк этмасин...
    Сизларга ҳурмату эҳтиром ила АДМИН....
  • 29 дек 2023 20:17
    ҚУТЛУҒ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ
    Учқур отдек учиб ўтаркан йиллар,
    Тақдиринга бўларкансан қойиллар,
    Гоҳ севиниб, гоҳ кул бўлди кўнгиллар,
    Не бўлса ҳам шодон бўлсин дилингиз,
    Қутлуғ бўлсин дўстлар янги йилингиз.
    Ўтар йиллар юракда чин иймон билан,
    Баъзан орзу, эҳ баъзида армон билан,
    Дуч келдингиз баъзан яхши , ёмон билан,
    Не бўлса ҳам шодон бўлсин дилингиз,
    Қутлуғ бўлсин дўстлар, янги йилингиз.
    Қалбда қолган армонларни ўлдиринг,
    Янги йилни ютуқларга тўлдиринг,
    Бўлмай қолган режаларни бўлдиринг,
    Не бўлса ҳам шодон бўлсин дилингиз,
    Қутлуғ бўлсин дўстлар янги йилингиз.
    Саодат йўлига эшиклар келсин,
    Хумо қанотида бешиклар келсин,
    Юракни яйратар, қўшиқлар келсин,
    Не бўлса ҳам шодон бўлсин дилингиз,
    Қутлуғ бўлсин дўстлар янги йилингиз.
    Янги йилим барчангизга ёқиб келсин,
    Чаккасига бахт чечагин тақиб келсин,
    Тарновидан баракалар оқиб келсин,
    Не бўлса ҳам шодон бўлсин дилингиз,
    Қутлуғ бўлсин дўстлар янги йилингиз.
    Бободеҳқон омборлари донга тўлсин,
    Дастурхонлар кўрки оби, нонга тўлсин,
    Ўзбекистон ҳур ватаним шонга тўлсин,
    Не бўлса ҳам шодон бўлсин дилингиз,
    Қутлуғ бўлсин дўстлар, янги йилингиз.
    Мактуба ШАЙДО