Боғ бўлсаю,баҳор бўлмаса,

Бу бўстондан менга не фойда.
Тун бўлсаю,наҳор бўлмаса,
Бу осмондан менга не фойда
Йўл бўлсаю ниҳояси йўқ,
Дўл бўлсаю муросаси йўқ,
Сўз бўлсаю хулосаси йўқ,
Бу гумондан менга не фойда.
Ҳар ўтган ҳам бўлмасмуш ҳамроҳ,
Беҳудага чиқарса нифоқ,
Бўлмасачи кишида идрок,
Бу инсондан менга не фойда.
Куч бирликда,халқим ёнимда,
Юртим танда,элим жонимда,
Куним қолса бир кун хоинга,
Оломондан менга не фойда
Ҳур ва озод бир ел есмаса,
Ёғоч эксам мева бермаса,
Оёқларим соғлом турмаса,
Бу заминдан менга не фойда.

Боғ бўлсаю,баҳор бўлмаса, - 979365388945

Комментарии

Комментариев нет.