"Милан" клуби Гана терма жамоаси футболчиси Кевин Принс Боатенгни сотишга рози бўлди.

Футболчи клуб раҳбариятидан ўзини сотиб юборишларини талаб қилган.
Миланликлар раҳбарияти футболчини 15 миллион еврога сотишни кўзламоқда. Агарда Боатенг сотиладиган бўлса, унинг ўрни ЦСКА ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда билан тўлдирилади.
Ҳозирча Боатенг борасида "Милан"га ҳеч қандай таклиф бўлганича йўқ. Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам футболчи билан "Челси" ва "Монако" қизиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Комментарии

Комментариев нет.