Шоколадли корж

'
Ушбу рецептда шоколадли корж тайёрлашнинг янги усулини тақдим этамиз. Шоколадли корж тайёрланаётганда хамир аралашмасига қайнаётган сув қўшилиши натижасида бисквит нам бўлиб чиқади. Бундай корж ёки у асосида тайёрланган торт "қайноқ сувдаги шоколад" номини ҳам олганлар. Ҳаммага маълум оддий какаоли бисквитлар юмшоқ бўлсада қуруқ ҳолда бўлади. Айрим ҳолларда қуруқ бисквитга сироп ёки бошқа суюқликдар шимдирилиб намлантирилади. Шоколадли корж эса нам ҳолда тайёр бўлади. Оддий ва қуруқ какаоли бисквитга нисбатан нам усулда тайёрланган корж кучлироқ шоколад таъмига эга булади.
МАСАЛЛИҚЛАР:
• 2 стакан ун
• 2 стакан шакар
• 1 стакан сут
• 6 ош қошиқ какао
• 1,5 чой қошиқ сода
• 1,5 чой қошиқ разрыхлитель
• 1 чимдим туз
• 2 чимидим ванилин
• 0.5 стакан ўсимлик ёғи
• 2 та тухум
• 1 стакан қайноқ сув
ТАЙЁРЛАНИШИ:
________________________________________
1. Идишга барча қуруқ маҳсулотларни (ун, шакар, какао, сода, разрыхлитель, туз) солиб, аралаштириб олинади. Шунда ун ва какаони элаб солинади.
________________________________________
2. Алоҳида идишга 2 та тухум чақиб, миксерда кўпиртириб оламиз ва сут солиб аралаштиришда давом этамиз.
________________________________________
3. Ёғ солиб, яхшилаб аралаштирамиз.
________________________________________
4. Икки идишдаги суюқ ва қуруқ аралашмаларни бир-бирига қўшамиз.
________________________________________
5. Бироз аралаштириб, қайнаб турган сувни қўшамиз ва яхшилаб аралаштирамиз.
________________________________________
6. Листда пиширадиган бўлсак тагига қоғоз соламиз.
________________________________________
7. Духовкани 170 даражагача қиздириб олиб, 30 дақиқа давомида пиширамиз. Пишганини чўп ёрдамида текшириб олишингиз мумкин. Чўп қуруқ чикса пишган бўлади.
Муҳим: Листда эмас торт учун мўлжалланган қолипларда қилинса 1 соатда давомида пиширилади.
________________________________________
8. Пишгандан сўнг коржнинг усти ва таги бироз нам бўлади, шунинг учун қоғоз осон кўчади.
________________________________________
Корж тайёр!
________________________________________
Юқорида берилган миқдордаги масаллиқлардан торт қолипида тайёрланган коржга крем суртиб, безатиб,чмкамиз екимли иштаха

Комментарии

Комментариев нет.