"Арсенал" дарвозабони Войцех Щесны "Манчестер Юнайтед" билан бўлиб ўтадиган ўйинда лондонликлар фаворит эмасликларини таъкидлаб ўтди.

• • •
"Бизни қийин ўйин кутиб турибди, чунки хеч ким "Олд Траффорд"га фаворит сифатида ташриф буюрмайди, шундай бўлса ҳам биз яхши ўйин намойиш этишга харакат қиламиз . Менимча "Манчестер Юнайтед"ни доимо хурмат қилиш керак, уларда ажойиб жамоа бор, айниқса ўз майдинида МЮ футболчилари жуда хавфли. Кўпчилик бу ерда ўйнашни хохлашади, лекин у ерда ўйнаш осон иш эмас. Бу стадионда бизнинг натижаларимиз ҳам унчалик яхши эмас.
Агарда биз ғалаба қозонсак, биз совринлар учун курашга ростдан ҳам жиддий киришганимизни хаммага исботлай оламиз, келинг яхшиси бу хақда учрашувдан сўнг гаплашамиз. Хозир шунчаки ўз ўйинимиз хақида ўйлашимиз керак, агарда бизнинг режаларимиз амалга ошса ғалаба қозониш учун яхши имкониятларимиз мавжуд бўлади. МЮга хозир қийин, чунки жамоа босим остида қолган, улар чемпионатда ортда қолишмоқда ва биз бу босимдан фойдаланишга урунамиз"

Комментарии

Комментариев нет.