Хўш, истиғфорнинг ўзи нима, унинг қандай фойдалари бор?

“Истиғфор” луғатда ўрашни, яширишни талаб қилиш маъносини билдиради. Истилоҳда эса, қилган гуноҳларининг кечирилишини Аллоҳдан сўраш маъносини англатади. Демак, истиғфор Аллоҳ таолога “Гуноҳларимни кечиришингни сўрайман”, деб илтижо қилиш, дуо қилиш экан. Дуо қилишни эса, Роббимизнинг ўзи буюрган: ْﻢُﻜَﻟ ْﺐِﺠَﺘْﺳَﺃ ﻲِﻧﻮُﻋْﺩﺍ ُﻢُﻜُّﺑَﺭ َﻝﺎَﻗَﻭ Парвардигорингиз: «Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!» – деди. (Ғофир сураси, 60-оят). Аллоҳ таоло бизларга Ўзидан кечирим сўрашимизни амр этган: ﺍًﺭﻮُﻔَﻏ َﻥﺎَﻛ َﻪَّﻠﻟﺍ َّﻥِﺇ َﻪَّﻠﻟﺍ ِﺮِﻔْﻐَﺘْﺳﺍَﻭ ﺎًﻤﻴِﺣَﺭ “Яна, Аллоҳдан кечирим сўранг. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”. (Нисо сураси, 106-оят). Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло астойдил тавба қилиб, кечирим сўраган бандаларининг гуноҳларини кечиради. Қуйидаги ҳадиси шариф сўзимизнинг яна бир ёрқин далилидир: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мўмин банда бир гуноҳни содир этиб, дарҳол ўрнидан туриб, таҳорат қилиб, икки ракат (нафл) намоз ўқиса ва Аллоҳдан гуноҳининг кечирилишини сўраса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради”, дедилар-да, ушбу оятни ўқидилар: “Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар...”. Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Комментарии

Комментариев нет.