Севолмасанг ундан нари,Ишқсиз минг йил яшаб кўрдим,Жондан севиб, юрагимни,Пойларинга тўшаб кўрдим.Яна қанча кунларим бор,Қўй,Тинчгина яшай қолай,Оллоҳ берган насибамни,Ёлғизгина ошай қолай.Ер бўлдиму, сени сийлаб,Осмонлардан баланд қўйдим,Бор меҳримни сенга бериб,Сендан озор ичиб тўйдим.Сени деган шу кўнглимни,кўндиролмай сўзларимга,Бечорани алдаб-сулдаб,Юрагимга кўмиб қўйдим!Жонсиз танам, руҳсиз вужуд,Қайга борсам бегонаман,Ҳижрон, соғинч, алам деган,Улфатларга ҳамхонаман.Бахтиёрлар саноғида,Сен шод, карахт юрганингда,Қайсни Мажнун қилган ишқда,Ундан ортиқ девонаман!Видони айт!Умидим уз!Ўлсам, ўлай!Боссанг тупроқ, ирғитсанг тош,Янчсанг гиёҳ бўлсам, бўлай.Томирингда кўпирган қон бўлолмадим,чорасизман,Ошиқ шоир шеър битарга,Даркор сиёҳ бўлсам, бўлай!Видони айт!ЎЛСАМ,ЎЛАЙ!Малика Тавфиқ
ЁЛҒИЗЛИК........
:Шабнам )))
* * *
Севолмасанг ундан нари,
Ишқсиз минг йил яшаб кўрдим,
Жондан севиб, юрагимни,
Пойларинга тўшаб кўрдим.
Яна қанча кунларим бор,
Қўй,
Тинчгина яшай қолай,
Оллоҳ берган насибамни,
Ёлғизгина ошай қолай.
Ер бўлдиму, сени сийлаб,
Осмонлардан баланд қўйдим,
Бор меҳримни сенга бериб,
Сендан озор ичиб тўйдим.
Сени деган шу кўнглимни,
кўндиролмай сўзларимга,
Бечорани алдаб-сулдаб,
Юрагимга кўмиб қўйдим!
Жонсиз танам, руҳсиз вужуд,
Қайга борсам бегонаман,
Ҳижрон, соғинч, алам деган,
Улфатларга ҳамхонаман.
Бахтиёрлар саноғида,
Сен шод, карахт юрганингда,
Қайсни Мажнун қилган ишқда,
Ундан ортиқ девонаман!
Видони айт!
Умидим уз!
Ўлсам, ўлай!
Боссанг тупроқ, ирғитсанг тош,
Янчсанг гиёҳ бўлсам, бўлай.
Томирингда кўпирган қон бўлолмадим,чорасизман,
Ошиқ шоир шеър битарга,
Даркор сиёҳ бўлсам, бўлай!
Видони айт!
ЎЛСАМ,ЎЛАЙ!
Малика Тавфиқ