Юзимизга ёпманг эшигингизни,Биз келган чоғларда шамол келмасин.Эгаллаб олмаймиз бешигингизни,Сизга муҳаббатим малол келмасин.Нозик таъбингиз ҳеч бўлмасин хира,Келсак, сўрамаймиз сиздан йўлкира.Сизга оғирлиги тушмайди сира,Сизга муҳаббатим малол келмасин.Шунақа беқарор туриш-турмушим,Турмушим ўйласам келади ғашим.Ғашланиб қарайди тағин бу кишим,Сизга муҳаббатим малол келмасин.Сиз ухласангиз ҳам ой сочар зиё,Юлдузлар боқади ойга маҳлиё.Сўраб севинг, деган қонун борми ё?Сизга муҳаббатим малол келмасин.Севги ҳам бир бисот – зардан зиёда,Бисотим отдаю ўзим пиёда.Яшасак яшабмиз биз ҳам дунёда,Сизга муҳаббатим малол келмасин.Муаллиф аникланмади.
ЁЛҒИЗЛИК........
:Шабнам )))
Малол келмасин...
Юзимизга ёпманг эшигингизни,
Биз келган чоғларда шамол келмасин.
Эгаллаб олмаймиз бешигингизни,
Сизга муҳаббатим малол келмасин.
Нозик таъбингиз ҳеч бўлмасин хира,
Келсак, сўрамаймиз сиздан йўлкира.
Сизга оғирлиги тушмайди сира,
Сизга муҳаббатим малол келмасин.
Шунақа беқарор туриш-турмушим,
Турмушим ўйласам келади ғашим.
Ғашланиб қарайди тағин бу кишим,
Сизга муҳаббатим малол келмасин.
Сиз ухласангиз ҳам ой сочар зиё,
Юлдузлар боқади ойга маҳлиё.
Сўраб севинг, деган қонун борми ё?
Сизга муҳаббатим малол келмасин.
Севги ҳам бир бисот – зардан зиёда,
Бисотим отдаю ўзим пиёда.
Яшасак яшабмиз биз ҳам дунёда,
Сизга муҳаббатим малол келмасин.
Муаллиф аникланмади.