Узгаларни кунглини колдирмай дея...

Уз кунглимни каерда колганини унитиб куйдим...

Комментарии

  • 14 авг 2018 17:52
    Манхам
  • 31 авг 2018 07:46
    Кунгил кучаларида адашдиларми
  • 1 сен 2018 06:27
    Эл севган шоир, рахматли Абдулла  Орипов иЖодидан.

    Замин дер: – Инсонни атарлар буюк,
    Лекин у мен учун эмасдир суюк.
    Тириги - бўйнимга миниб олгандир,
    Ҳатто ўлгани ҳам - елкамдаги юк...

    УЗР...
    Ҳангома кўп учрар ҳаётга доир,
    Кекса бир қаламкаш одам бор эди.
    Сизга кўп ёмонлик қилганман, шоир,
    Кечиринг, узримни сўрайман, деди.

    Балки раҳмат дейсан шунисига ҳам,
    Гуноҳин бўйнига олмиш-ку инсон.
    Сен гугурт чаққанда ёнсаю олам,
    Узрингдан не фойда, эй сўқир, нодон.

    Аттангки, қайдадир ношуд шифокор
    Кимнингдир дилбандин айлади нобуд.
    Унга узрларнинг не кераги бор?
    Қўлма-қўл кетмоқда кичкинтой тобут…

    Сиз менинг умримни қилдингиз адо,
    Турфа пучмоқлардан бўлган ҳужумлар.
    У темир панжалар юракни борҳо
    Анорни сиққандек, эзиб ғижимлар…

    Кун-бакун тараққий этмоқда дунё,
    Ногоҳ одамкушни топмоқ ҳам қийин.
    Ҳозирги маданий жаллодлар ҳатто -
    Аввал узр сўраб, сўйишар кейин..
  • Комментарий удалён.
  • Комментарий удалён.