6 авг 2020
Сирдарё вилоятидаги кўп қаватли уйлар қурилишида 2 миллиард 482 миллион сўм миқдорида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. - 897687767397

Сирдарё вилоятидаги кўп қаватли уйлар қурилишида 2 миллиард 482 миллион сўм миқдорида бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.

Бу ҳақда Газета.уз нашрига Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиннов маълум қилган.
Мулозимга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали ва “S.S.” МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, Оқолтин тумани “Кўркам диёр” массивида битта кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 949 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Шунингдек, “Y.N” МЧЖ томонидан массивдаги битта кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 586 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали ва “S.М.” МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, Ховос тумани “Ховос маркази” массивида битта кўп қаватли уй-жойнинг қурилганлиги ҳақидаги ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 947 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сирдарё вилояти филиали мансабдор шахслари ва жамият раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани қайд этилган.
Шу йилнинг 1 май куни “Сардоба” сув омбори тўғонининг бузилиши оқибатида Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида, расмий ҳисоб-китобга кўра, 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган, 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. Ҳодиса ортидан зарар кўрган туманларда расмийлар буюртмаси билан бир қанча кўп қаватли уйлар қурила бошлаганди.

Комментарии

  • 6 авг 2020 07:42
    Биз билгандик..

    Биз  кутгандик..


        деганакан  Алла  Пугачёва
  • 6 авг 2020 07:43
    Олгируу емахурлар хамма жойда топилади,бу янгилик эмас..
  • 6 авг 2020 07:46
    Вой бу баднафсликларни тухтатиб булмасканда а
  • 6 авг 2020 08:09
    Шу Кишлок курилиш инвест ни,президентимиз Бир ревизия килсалар яхши булур Эди,Бухоро 2014 дан бошлаб Жаллиев бошлик ,бизни уйларни брак курган,Гиждувонлик Нодир олгир угирлаб угирлаб,3 та узига участка ишлади,хеч Ким буларни текширмади,бизларни котежларни давлат томондан хеч Ким топширмади,хозиргача бу чала кургувчи Нодир дегани ишлаб яшнаб юрибди,буларни угирлаган моллари узларига Насиб киладими,шунча одамларни алдаб,
  • 6 авг 2020 08:46
    <<Тикилиб ул>> харомхурлар
  • 6 авг 2020 08:59
    Туя туйди фил тойди сен тоймадин узбеким
  • 6 авг 2020 09:12
    Уша курувчилар хаммаси хокимни одамлари. Биринчидан хокимдан сураш керак. Угирланган пулларнинг ярми хокимни доляси ким буни билмайди хамма билади лекин угрини каттаси сувдан курук чикади.
  • 6 авг 2020 09:36
    Прарап бн курилиш ректири майда каззоб бош у'гри хокимият ва молия бу'лими бошлиги. Хокимият шер молиячи шокол прарап ректор у'лаксаху'р факат буйерда у'лжа давлат буджетидан ажратилган пул лахм гу'ш филли боласими брор хайвонда
  • 6 авг 2020 09:37
    Хуллас каёкка карама фирибгарлик авжида. Курулиш фирмалари хаммаси фирибгарлар, фирибгарлар жамоаси деса хам булади. Кураётган уйлари умуман талабга ж.б бермайди, сифат деган нарсадан асар хам йук, факат сохталаштириш б.н битказадию кочади.
    Нега одамлар бунака булиб кетишяпти, бу уз узимизни алдаш эмасми а??? Ахир шу курилаётган иморатлар уз юртимиз безаги, курки эмасми??? У иморатларда одамлар яшашадику ахир..... бу хол качонгача давом этади.....
  • 6 авг 2020 09:40
    Пракурор бориб майда ишчини бу'гади э гандон бориб Молиячи бн хокимди кекирдагидан ол пракурорсанку у'зи гирт чумоларни пракурор киладида давлат чесни канкрет одамди кил пракурор э давлат бош у'рганини у'зини худо урганку уларни айтмасахам бу'лади
  • 6 авг 2020 09:45
    Давлатни асли бошидан бошкатдан тахлаш керак сср дан бекор ажраб бекор мустакил бу'лдиг аслида илгари хаммасини юкоридан кеб текширишарди ушанда бекор камашкан бекор отишкан дийди эндичи камасаям уша умарган пулни ярмини бериб яна уша лавозими ишига кайтябди жа лавозимина кайтмаса кеб уша йерда у'гирлаш талон тарожлини у'ргатябди толк ё отиб таша осиб юбор илдизига болта ур а кеин давлатда тартиб бу'лади атак ё
  • 6 авг 2020 09:52
    Ёки бошкача тактика пул ажратилмайди бироз томизиладида энг юкори призидент давониданок қисиб койлади хужжатда ажратдими ажратди кетингни қис всё с этом юровришади сичкон мушуг у'йни. Пул узимижни су'м чикариб ташла бер одамларга уз ички инфратузилмангда айлантир хамманарса узингда бор газми нефт хаммаси а экспортсиз узимга сарфла семенгача бор йени казисанг. Ёк булар ё халкни йбан диб уйлайди ё чмо халк гений просто не учёни !
  • 6 авг 2020 09:56
    Хамжихат жипслиг ё узбекларда америка миллатсиз ирқсиз давлат лекин хамжихатлидан узбекдан устин бита коратанлини канча агитация митинг намоиш килди биздачи э гапирса гап куп
  • 6 авг 2020 10:09
    2015 йил ишга таклиф килишти сохам буйича ва шарт куйди. Когозда сени номинг булади лекин ишни биз юритамиз эвазига 150 миллион оласан нима дейсан деди. Камалишим мумкин нима булади десам, камоматни ярим пулини тулаймиз колганига 3   4 йил утириб чикасан, чикканингдан кейин яна 100 миллион оласан деди. Бошим котти, уйланиб колдим. 3 кун уйладимда охири дадамга айтдим, дада шунака таклиф тушяпти нима дейсиз десам дадам уйланиб турдида мени синаш у.н рози булавер 3  4 йил утиб кетади бир зумда дедида газета укишда давом этти. 4 куни келишти ва кароримни сурашти. Машинани орка багажида накд 150 миллионни курсатишди. Рози булсанг хозир пуллар сеники дейишти. Мен эса уйлаб утирмасдан рад килдим, чунки бу пуллар харом пуллигини билардим и мени сохамдаги ишда бир сезонда 500    600 миллионни чунтакка урворса булади. У пуллар эса давлатни пуллари эди. Хуллас аврашти алдашти кундира олишмади. Уйга кириб дадамни олдига бордим, дадам багрига босдида углим агар шу ишга рози булганингда бола чаканг б.н кушиб уйдан бадарга килардим деганида баданимдан совук тер чикиб кетти. Аллохга шкур йулимдан адашишимга бир бахия колибти.
    Киссадан хисса шуки бунаканги давлатни пулларини узлаштириш эвазига бойлик орттирадиганлар жуда куп.
  • 6 авг 2020 10:19
    Хозир нима иш қиласиз сир бу'лмаса?
  • 6 авг 2020 10:24
    Устачилик б.н шугулланяпман, карантин бошланганидан буёгига эса савдо. Хоз товар олиб келиб сотётгандим, бозор ёпилган. Товарларни эса аксариятини карзга булиб беришга таркатвордим. Накдга одамлар олишолмаяпти, пул йук ахолида кийналишяпти. Энди эса уйдаман болларим б.н болажон курииииб ётибман хозир(H)
  • 6 авг 2020 10:29
    Ха тушунарли  биздахам шу эртаю кеч твда факат болажон
  • 6 авг 2020 13:03
    Бугун тугулган кунизми хонии(H)
  • 6 авг 2020 13:05
    Табриклаймиз
  • 6 авг 2020 13:06
    Неччи бахорни каршиладиз.....
  • 6 авг 2020 13:06
    Арзимайди;-)
  • 6 авг 2020 13:08
    Мен ёшингизни сурамадим(H)
    Нечта бахорни курдиз деяпманку(fr)(fr)
  • 6 авг 2020 13:48
    Рахбарлар давлат пулини талон-тарож килаяпти шундай булгандан кийин Узбекистонди келажаги нима булади. Бу угриларга кучлирок жазо чоралари курилмас экан бу угриликлар давом этавиради.
  • 6 авг 2020 13:52
    Масалан канака жазо....