24 дек 2020

Tennis Integrity Unit ташкилоти томонидан ITF ҳамда АТР таснифидаги турнирларда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга ўйинлардан четлатилган теннисчи Темур Исмоилов Ўзбекистон терма жамоаси сафидан чиқарилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Вазирлик ва Миллий Олимпия қўмитаси расмий баёнотида 25 ёшли Т. Исмоилов 2013 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилгани, 3 йил муқаддам оиласи билан бирга доимий яшаш учун АҚШга кўчиб кетганлиги сабабли терма жамоа сафидан чиқарилгани айтилади.
“Т. Исмоилов ҳалигача АҚШ фуқаролигини олмагани боис бугунгача Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамда профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТР) таснифига кирувчи мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида қатнашиб келган”, дейилган қўшма баёнотда.
Теннисчи Темур Исмоилов 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда қатнашганини эътироф этгани ортидан TIU томонидан шу йил 18 декабридан бошлаб 7 йилга дисквалификация қилингани ва 12 минг долларлик жаримага тортилгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

Комментарии

  • 24 дек 2020 11:47
    Нима бупти?
  • 24 дек 2020 11:48
    АКШга кучиб кетган экан, бизга нима КИЗИГИ бор?
  • 24 дек 2020 12:18
    Танимас хам эканмиз, ..дунё кезиб, доим ютқазиб юрадиган Истомин дегани бўлар эди у хам кўринмай қолди лекин, янгиликларда.!?
  • 24 дек 2020 12:29
    🤣🤣🤣
  • 24 дек 2020 13:07
    Уни танир эдик, ..хозир хам олимия комитетида ишлайди, адашмасам.!?
  • 24 дек 2020 13:11
    У хам маълум, ..россия теннисчиси.!?
  • 24 дек 2020 13:16
    МАХМУД МУРОДОВНИЯМ ЧЕМПИОН БУЛГАЧ (УЗБЕК УҒЛОНИ)  ДЕБ ТАН ОЛИШДИ
    ЯНА УЗБЕКИСТОНДА СПОРТГА БЎЛГАН ЭТИБОР ЮҚОРИ ЭМУШ
    ФОЙДАСИ БУЛМАГАЧ МУСОР ЧЕЛАКГА ОТИБ ЮБОРАДИГАН БИЗНИ ХУКУМАТ
  • 24 дек 2020 17:27
    Rosiyadaym bir gap bor, kavkazlila yutsa Вот от наш Россиянин, yutqizsa turgan joyini etib qoya woliwadi, xuddi begonadek