კომენტარები
- 13 დეკ 2016 22:44сиз билан бирга амнистия булган юлдузам твни эгаллади.сиз бош вазирликни
- 14 დეკ 2016 06:32Фарогат опа хис хаяжонга ута берилманг.касамёд вактида Комус ва Куьрони Карим хам булади.асабни асранг
- 14 დეკ 2016 07:21Узбекистонда киёматни бошланиши олдин бошини силаб кулдиради кегин хулламай итаради
- 14 დეკ 2016 07:27Сеникидан бошлансачи уша киёмат каердан биласан худомидинг ё кулингда паттанг борми думбул
- კომენტარი წაშლილია.
იმისათვის, რომ დატოვოთ კომენტარი, შედით ან დარეგისტრირდით
FREEDOM.UZ
Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатидаги ўз манбаси хабар қилди.
Айни пайтда uzmetronom.com сайти ҳам Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат Президенти сифатида қасамёд қабул қилиш маросими 14 декабрда ўтказилиши, бу ҳақдаги қарор Сенатнинг 13 декабрда бошланган мажлисида қабул қилиниши тўғрисида ёзди.
1991 йил, 18 ноябрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 39-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тартиби бундай белгилаб қўйилган:
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий тарзда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришади.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунга қадар бажаради”.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида барча овозлар санаб бўлинганидан сўнг Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг ғолиб чиққани эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 88,61 фоиз, Ҳотамжон Кетмонов 3,73 фоиз, Сарвар Отамуродов 2,35 фоиз ва Наримон Умаров 3,46 фоиз овозини олган.
Марказий сайлов комиссияси Шавкат Миромонович Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида 9 декабрь куни қарор қабул қилган. http://www.ozodlik.mobi/a/28173450.html