Она қамоқда ўтирган ўғлига хат ёзаяпти:
- Ўғлим, сени қамаб қўйишганидан сўнг
огородда ишлаш менга жуда оғрлик қилаяпти.
Мана ҳозир ерни чопиб, картошка экиш
керак, лекин ёрдам берадиган одам йўқ.
Ўғли онасига жавоб ёзаяпти:
- Онажон, огороддаги ерларга зинҳор тегина
кўрманг, акс ҳолда бир нарса ковлаб
топасизда, сизни ҳам қамаб қўйишади, менга
ҳам қўшимча муддат қўшишади.
Онаси:
- Ўғлим, сенинг охирги хатингдан кейин
уйимизга милиционерлар келишди,
огороддаги ҳамма ерни чопиб-ағдариб, ҳеч
нарса топа олмасдан жаҳллари чиқиб,
сўкиниб қайтиб кетишди.
Ўғли:
- Онажон, қўлимдан келганча ёрдам бердим.
Картошкани ўзингиз бир амалларсиз.