ЎШДА МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ СУВ ВА ТУПРОҚ ТАРКИБИДАН ТУЗ МИҚДОРИНИ ЎЛЧАЙДИГАН МОСЛАМА ЯРАТДИ

Тупроқ ва сув таркибидаги туз миқдонирини ўлчайдиган илк мосламани Ўш шаҳридаги С.Шарипов мактабининг 8-синф ўқувчиси Муҳаммадали Зохиджонов яратди. Мазкур мослама рўзғорда, қишлоқ хўжалигида фойдаланилади.
“Биз биламиз сув қайнатганда ҳам оғир метал моддалари, темир аралашмалари парчаланиб кетмайди. Бу мослама эса ўшандай заҳарли моддаларни ҳам кўрсатиб беради. Бундан ташқари тупроқ таркибидаги туз миқдорини ўлчашда катта ёрдам бериб, кимёвий моддалар сабабли туз миқдори ортиб кетган ерларни кўрсатиб беради. Бу ерни қайта ишлаш орқали ҳосилдорлик миқдорини яна ҳам ортириш мумкин”, - мумкин деди мослама ихтирочиси.
Бу мослама шу йили ясалиб, Таласда ташкил этилган халқаро танловда иштирок этди. Бундан ташқари Муҳаммадали қуёшдан энергия оладиган аппарат ҳам ясаган. 2016- йилнинг апрель ойида Баткенда «Қирғиз патент» ишхонаси томонидан турли ёшдагилар томонидан яратилган буюмлар танлови ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Бу мослама ҳам ўша танловда иштирок этгандан сўнг патентлаштирилиб, ишлаб чиқарилиши кўзда тутилябди.

Комментарии