ЎШДАГИ МАСЖИДЛАРДА ЎҒИРЛИК КЎПАЙМОҚДА

Ўшдаги масжидларда қиммат оёқ кийимларни, пул ва бошқа буюмларни ўғирлаш ҳоллари кўпайган. Масжид имомлари тушунтириш ишларидан натижа чиқмаётганини айтиб, масжиддаги кийим ечилувчи жойларга назорат камераларини ўрнатиш учун ҳомий излашмоқда.
Ўшдаги масжидлардан оёқ кийимларини ўғирлаш одат тусига айланмоқда. Яхшигина поябзал билан намозга келиб, ўрнига йиртиқ калош кийиб кетаётганлар кўпайганини шаҳар яшовчилари билдирмоқда. Бундан ташқари таҳорат олиш вақтида ечиб қўйилган кийимларнинг чўнтагини “тозалаб” қўяётган ўғрилар бир қанча мусулмонларнинг қақшатган экан.
Бир йигит эса масжиддан велосипедини ўғирлатганини айтган. “Мен жума намозини ўқигани бориб, велосипедимни масжид деворига суяп қўйгандим. Намозни ўқиб чиққач уни тополмай қолдим. Мен масжидда ўғирлик бўлишини ҳаёлимга ҳам келтирмаган эдим”, - дейди у.
Жума намози вақтида шаҳар масжидларига минглаган кишилар ибодат учун келишади. Масалан, Ўшдаги “Сулаймон-Тоо” масжидига жума намози учун тўрт мингдан ошиқ одам бир вақтда йиғилади. Бу ўғрилар учун ўлжали кун бўлади.
Мазкур масжиднинг имоми Нурлан Мадалиев худонинг уйи дейилувчи жойда ўғирликлар кучайганини айтиб, элни эҳтиёт бўлишга чақиришдан бошқа илож топмаётганини билдирди.
Масжиддан буюмини ўғирлатганларнинг айримларигина милицияга мурожаат қилмаса, кўпчилиги номаълум ўғрини қарғабгина қолишади. Бироқ шаҳар милициясининг маълумот ходими Кубанич Камчибеков рўйҳатга олинган фактларнинг юзи очилаётганини айтди.
“Йил бошидан бери масжидлардаги ўғрилик бўйича беш факт рўйхатга олинган. Ҳозирда беш жиноятни барининг юзи очилди. Уларнинг иши ўрганилиб, судга ўтказилган. Жиноятчилар 19-21-24 ёшдаги фуқаролар бўлиб чиққан. Улар муҳтожликдан шу ишга боришганини айтишган”, -дейди Камчибеков.
Ҳозирда шаҳардаги айрим масжидлар назорат камералари ва қулфланувчи шкафлар билан жиҳозланмоқда.
Идрис Исаков(Биз газетасидан олинди)

Комментарии

  • 19 сен 2015 23:12
    Ассаламу Алайкум... Масжидларгаям Кимдир Ибодат Учун,,,Кимдир Зиёрат Учун,,,Кимдир Тижорат Учун,,,Яна Кимдир К,абохат ,,,( Яъни Разил, Ёмон Ишларни ) К,илиш Учун Келаркан...(md)(md)(md)
    Ё Роббий К,албимизни Ŷзингни Тŷгри Йŷлингдан,,,Бошк,а Тарафга Буриб К,ŷймагин,,,
    К,албларимизга Дунёга Бŷлган Мухаббатни Жойлаб К,ŷймагин...
    *АМИЙН*АМИЙН*АМИЙН*
  • 30 окт 2015 18:26
    Озуно бекем бол,коншунду ууру тутпа,ууру алыстан келбейт!!!
  • 2 ноя 2015 08:24
    Assalam alekum Oshlik brodarlar 1noyabrdan
    4noyabrgacha Sulaymon Too machitida Dars Bolip
    otyapti soat 8:30 dan 13:30 gacha Arabiyadan kelgan
    Shaykh Muhammad Musa ash- Shareef
    bayon qilyaptilar Tarjimon Chubak
    Aji Ustoz
  • 4 ноя 2015 15:41
    кайерлисиз
  • 10 ноя 2015 00:19
    Шайтепадеги масжидми!
  • 17 дек 2015 09:22
    Ассалому алекум шеф поварларни ишга таклиф киламиз Карасуудаги Райхон ресторанига малумот учун тел 0556639960
  • 4 фев 2016 23:57
    хаммани жумъа айёми билан табрклеман
  • 5 фев 2016 00:03
    Рахмат сизга
    Аллох рози болсин сизу биздан
  • 5 фев 2016 00:06
    рахмат айтканиз келсин
  • 10 фев 2016 18:06
    Бокий масжид ку тогрими йо адашдими
  • 6 фев 2017 06:52
    Аллоҳ таъоло дунёнинг ўзидаёқ жазолаб қўйган ЗИНОКОРНИНГ қиссаси.

    Араб диёрларидаги газеталарида тарқагалган бир қисса. Бу қиссани Шайх Мишари Ал Хироз ҳикоя қилади: Бу қисса араб диёриларидаги газеталарда тарқалган қисса, исмини зикр қилмайман, қисса газета чиқариш бўлмидан исмини зикр қилмаслигини талаб қилган ҳолатда қисса соҳибининг ўзидан тарқатилган ва унинг мақсади фақатгина инсонлар унга эътибор бериб ва у қиссадан ибрат олишлигини хоҳлади.

    Қисса соҳиби ҳикоя қилади: Мен университетда ўқир эдим ва у ерда жуда кўп талабалар но шаръий ишларни қилашади ва менҳам бир қиз билан танишдим ва у билан но шаръий ишларни қилишликда давом этдим ҳатто у мендан ҳомила бўлибқолди ва буни қизни оиласи билганидан сўнг акалари келиб менга ҳужум қилишди, шунда мен уларга: «Мен синглингни танимайман кет ҳомила қаердан бўлганини бошқаердан текшир» деб қутулдим. Улар мени зиддимга бирор нарса қилолмаганлиги учун мени қўйиб юборишди. Йиллар ўтди мен бу ишни ҳатто унутиб юбордим. Кунлардан бир куни уйга кирдим, кирсам онам ҳушидан кетиб ётган экан, уйғотишга ҳаракат қилдим аммо уйғонардию бақириб-бақириб сўнг яна ҳушидан кетарди шу ҳолат уч маротаба такрорланди сўнг мен:

    Давоми бу каналда
    https://t.me/joinchat/AAAAAEFG0o9dQRoUw3dxFA
  • 4 июл 2019 07:45
    Гр.Ош
    Жумуш бар. Эмгек акы жогору.
    Тел:0779088105
         0999729262
  • 15 июн 2020 08:47
    Мени таниганлар борми? Яшасин Киргизистоооооннн
    ФотографияФотография
  • 10 июл 2022 03:34
    🥰
  • 10 июл 2022 23:24